18 февраль куни Эрон Қуролли кучлари штаби бошлиғи ўринбосари, бригада генерали Азиз Носирзода Теҳронда бўлиб ўтган матбуот конференциясида мамлакат денгиз кучларини ривожлантиришга диққат қаратишини маълум қилди. Эндиликда Эрон ҳарбий-денгиз кучларининг халқаро сувлардаги чегаралари Ҳинд океанига тобора кўпроқ сурилиб боради. Бу ҳақда Iran Press нашри хабар берди.
Йиғилишда генерал Носирзода АҚШнинг Эроннинг денгиздаги мавжудлигини чеклашга қаратилган стратегияларига қарши жавоб чораси қўллаш зарурлигини таъкидлаган. Эрон Ҳинд океанидаги минтақавий ва халқаро денгиз таъсирини кучайтириши кераклигини урғуланган. Эрон вакили, шунингдек, мамлакат қуролли кучларида ушбу мақсадга эришиш учун аниқ режалари борлигини ҳам билдириб ўтган.
Генерал Азиз Носирзода Эроннинг минтақадаги мудофаа қобилиятини мустаҳкамлагани учун миллий армия ва денгиз кучларини олқишлар экан, ўтган йили денгизда ҳарбий манёврларни муваффақиятли амалга оширган 86-ҳарбий кемалар флоти фаолиятини денгиз кучларининг ёрқин ғалабаси сифатида айтиб ўтган.
Изоҳ (0)