Тожикистон термаси бош мураббийи Петар Шегрт шартномаси ўз якунига етгани боис жамоани тарк этди.
Тожикистон футбол федерацияси Шегртга икки йиллик ҳамкорлик учун миннатдорчилигини билдирди ва кейинги фаолиятида омад тилади.
Петар Шегрт бошчилигида Тожикистон терма жамоаси Осиё Кубоги чорак финалига қадар етиб борди.
Шегрт қўл остида терма жамоаси 24 та ўйин ўтказиб, 11 та ғалаба, 7 та дуранг ва 6 та мағлубият қайд этган.
Аввалроқ, Жанубий Корея Юрген Клинсманн билан ҳамкорликни тугатгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)