Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасининг нимчорак финал баҳсида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клубига қарши майдонга тушди.
90 дақиқа давомида дарвозалар ишғол этилмади ва ўйин 0:0 ҳисоби билан якунланди.
Ушбу баҳсни стадионда 22 мингдан ортиқ мухлис кузатиб борди. Улар орасида “Ал-Иттиҳод” юлдузлари номи акс этган плакатларни кўтариб олганлари ҳам бор эди. Майдонни тарк этаётган Фабиньо миннатдорлик рамзи сифатида улар томон либосини улоқтирди.
Энди ғолиб номи Саудияда бўлиб ўтадиган учрашувда аниқланади. Жамоалар бир ҳафтадан сўнг, 22 февраль санасида жавоб ўйинида иштирок этади.
“Дарё” мухбирлари “Навбаҳор”нинг “Ал-Иттиҳод”га қарши ўйинида қатнашиб, энг ёрқин лаҳзалардан иборат фотогалереяни тайёрлади.
Изоҳ (0)