Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистонда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) машғулотлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда ташкилотнинг бирлашган штаби бошлиғи Андрей Сердюковга таяниб, “Интерфакс” хабар берди.
![](/static/2024/02/15/photo_2024-02-15_09-32-52-2-_cY6T9.jpg)
Марказий Осиёдаги учта республикада олтита тадбир ўтказилиши режалаштирилган.
Қирғизистон ҳудудида КХШТнинг оператив жавоб бериш коллектив кучлари билан “Ўзаро ҳамкорлик-2024”, разведка кучлари ва воситалари билан “Қидирув-2024”, моддий-техник таъминлаш воситалари ва қўшинлар билан “Эшелон-2024” махсус машқлари ўтказилади, — дейди Сердюков.
Унга кўра, Тожикистонда Марказий Осиё минтақасида коллектив кучлар қўмондонлиги билан “Рубеж-2024” қўшма машғулотлари режалаштирилган. Қозоғистонда эса “Бузилмас биродарлик-2024” қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари бўлиб ўтади.
Машғулотларнинг фаол босқичларида КХШТга аъзо бўлмаган бошқа давлатлар, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари кузатувчи сифатида иштирок этиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)