Хитой бугунги кунда нафақат таниқли брендлар, балки ўз инновациялари ва креатив ғоялари билан глобал бозорда порлаб чиқишга тайёр бўлган тез ривожланаётган компанияларнинг ватани. Мамлакат тадқиқотларга катта сармоя тикиб, жаҳон бозорига дадил кириб бориши турфа маданият ва халқлар ҳаётидаги ўзига хос жиҳатларни маҳсулот ҳамда брендларида акс эттиришга туртки бўлмоқда.
Хитой брендлари сифати ҳақида тасаввур бўлиши учун бутун дунёда уларнинг электромобилларига бўлган талабга қарашнинг ўзи кифоя. Кўп йиллик тарихга эга автомобиль саноати гигантлари билан тенгма-тенг рақобатлашаётган чин юрти саноати электротехника борасида ҳам илғорлар қаторида.
Ўзбекистон президентининг яқинда ушбу юртга амалга оширган расмий ташрифи, имзоланган кўплаб ҳамкорлик ҳужжатлари Хитойга бўлган қизиқишни каррасига оширди, дейиш мумкин. Ушбу бозор билан яқиндан танишиш учун қуйида Хитой брендлари ва компанияларнинг кучли ТОП-8 рўйхатини тақдим этамиз.
1. BYD (Build Your Dreams) электромобиллар, аккумуляторлар, қуёш панеллари ва бошқа электр жиҳозларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган Хитой компанияси.
Бренд дунёдаги етакчи электр автомобиль ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланади. Унинг BYD Таng ва BYD Qin каби моделлари инновацион технологиялари ва юқори даражадаги иш самарадорлиги туфайли машҳурликка эга. Компания, шунингдек, литий-ион батареяларнинг йирик ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Улар ўзларининг электр транспортида ҳам, бошқа электр қурилмаларида ҳам қўлланилади.
Масалан, BYD ишлаб чиқарган Blade аккумуляторлари ултра юпқа, енгил ҳажми, бир вақтнинг ўзида кучли имкониятлари, қуввати билан Mercedes ва Tesla каби йирик брендларнинг эътиборига тушди. Ушбу брендлар уни аллақачон ўзларининг электромобилларига ўрнатишни режалаштирмоқда.
Компания қуёш энергияси ва энергияни сақлаш соҳасида ҳам фаол лойиҳаларни ишлаб чиқмоқда. Айтиш керакки, BYD батареялари жаҳон электромобиллари саноатининг катта қисмини таъминлайди. BYD жаҳон бозорига муваффақиятли кириб, ўз маҳсулотларини турли мамлакатларга етказиб беради. Шунингдек, улар хорижий автомобиль ишлаб чиқарувчилар ва жамоат транспорти компаниялари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўймоқда. Компания барқарор ривожланиш ва экологик масъулиятни фаол қўллаб-қувватлайди. Уларнинг электр транспорт воситалари ва энергия ечимлари атроф-муҳитга таъсирини камайтиришга қаратилган. Автомобиль ва энергетика соҳаларидан ташқари, BYD электроника, LED лампалар ва ҳатто монорельсли транспорт тизимлари каби бошқа лойиҳаларда ҳам иштирок этади.
2. 2023 йилда HONOR бренди Хитойда смартфонлар тоифасида биринчи рақамли бренд сифатида эътироф этилган (IDC талқинига кўра).
Айни эътироф компаниянинг инновация ва дизайн соҳасидаги ютуқлари, гаджетларнинг ишончлилиги ҳамда Хитой халқининг танлови билан боғлиқ. HONOR 2013 йилда ташкил этилган, смартфон, планшетлар ва бошқа интеллектуал гаджетларни ишлаб чиқишга йўналтирилган ва бутун дунё бўйлаб Шенжен, Пекин, Кси, Нанкин, Шанхай каби шаҳарларда R&D (Тадқиқот ва ривожланиш бўлими) марказлари, шунингдек, Франция ва Японияда иккита тадқиқот институтига эга. Компания ходимларининг 60 фоизи илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланади. Компаниянинг устувор йўналиши Androidга асосланган Magic ОС операцион тизими бўлиб, у гаджетлар ва электроника ўртасида ягона экотизим яратиш, инновация, сифат ва сервисга қаратилган. Айтиш керакки, бренд ўз смартфонларида BYD компанияси ишлаб чиқарган аккумуляторлардан фойдаланиб келмоқда.
Ҳар бир смартфон бозорга чиқишидан аввал 400 хил тестлардан ўтиб, 20 та халқаро сертификат олади. HONOR Ўзбекистон бозорида ҳам тақдим этилган. Масалан, HONOR Х8b смартфони ҳамёнбоп нархи, флагманларники каби техник кўрсаткичлари, аъло даражадаги портрет суратга олиш функцияси билан харидорларни ўзига жалб этади. Бундан ташқари, ҳозирда Porsche Design билан ҳамкорликда тайёрланган, йиғилган ҳолатда атиги 9,99 м бўлган ингичка, ихчам HONOR Magic В2 fold смартфони техник имкониятлари ва дизайни билан мобил саноат дунёсида ўзгача таассурот қолдирмоқда.
3. Хитой саноат ва тижорат банки ёки ICBC бошқа мамлакатларга 2006 йилдан буён фаол кириб бормоқда.
Ўшанда банк Гонконг ва Шанхайда акцияларини жойлаштириш орқали 21 миллиард доллардан ортиқ маблағ жалб қилган. Банк Хитойда йирик филиаллар тармоғи ва миллионлаб мижозларга эга. Бу эса унга нафақат ичкарида, балки ташқи бозорда ҳам бирдек муваффақиятли ишлашга имкон беради. Африка ва жануби-шарқий Осиёга киритилган сармоялар банкнинг инвестицион стратегияси қанчалик мукаммал эканлигини кўрсатади. Президенти бошчилигида ICBC ўз фаолиятини муваффақиятли қайта тузиб, рискли активлар таъсирини камайтирди. Молиявий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги инновациялар ҳам банк мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
4.Ижтимоий медиа, онлайн ўйинлар, молиявий хизматлар ва сунъий интеллект соҳаларида дунёда етакчи ўринни эгаллаган Хитой технология компанияси саналади.
Tencent томонидан яратилган WeChat дунёдаги энг машҳур мессенжер ва ижтимоий платформалардан бири. У тезкор хабарлар, ижтимоий тармоқлар ва бошқа кўплаб функцияларни ўзида мужассам этган бўлиб, фойдаланувчига буларнинг барчасини битта платформада ишлатишга имкон беради. Компания дунёдаги энг йирик ўйин ишлаб чиқарувчилардан бири. Honor оf Кings ва PUBG Mobile каби ўйинлар бутун дунё бўйлаб миллионлаб фаол ўйинчиларга эга. Ушбу сегмент компанияга йирик даромад келтиради.
5. Shein бутун дунё бўйлаб ёшлар орасида машҳур бўлган глобал онлайн мода ва аксессуарлар бренди.
Shein ўз коллекцияларини тез-тез янгилаб, энг сўнгги мода тенденцияларини арзон нархларда таклиф қилиши билан ном қозонган. Компания ўз мижозларига янги ва замонавий вариантларни тақдим этиш орқали мода саноатидаги ўзгаришларга фаол жавоб беради. Бренд аёллар, эркаклар ва болалар кийимлари, пойабзал , аксессуарлар ва ҳатто уй жиҳозларини ўз ичига олган турли хил маҳсулот тоифаларига эга. Бу мижозларга керакли ҳамма нарсани битта платформада топиш имконини беради. Shein бизнесини асосан рақамли платформаларда қуради, мобил иловалар ва веб-сайтлар орқали харид қилиш имкониятини тақдим этади. Бу брендни бутун дунё бўйлаб миллионлаб истеъмолчиларга осонлик билан кириш имконини беради. Sheinнинг асосий тушунчаларидан бири модани ҳамма учун очиқ қилиш. Арзон нархлар ва услубларнинг кенг танлови билан турли хил имтиёзлар ва бюджетларга эга бўлган мижозлар эҳтиёжларини қондиришга интилади. Бренд ўзининг глобал аудиториясини фаол равишда кенгайтирмоқда ва турли мамлакатларда мижозларга эга.
6. ByteDance — ижтимоий медиа ва кўнгилочар соҳада жаҳон етакчисига айланган Хитой технология компанияси.
ByteDance машҳур TikTok платформаси туфайли алоҳида эътиборга тушган. Ушбу қисқа видео алмашиш иловаси бутун дунё бўйлаб миллиардлаб фойдаланувчиларни ўзига жалб этувчи глобал мейнстримга айланди. TikTok видео контентини яратиш, таҳрирлаш ва алмашиш учун ижодий майдонни тақдим этади ва бу уни дунёдаги энг машҳур иловалардан бирига айлантирди. ByteDance компанияси, шунингдек, шахсийлаштирилган янгиликлар ва контент учун платформа бўлган Jinri Toutiaoга ҳам эгалик қилади. Ушбу платформа ҳар бир фойдаланувчининг хоҳишига мос келадиган янгиликлар ва қизиқарли контентни жамлаш учун алгоритмлар ва сунъий интеллектдан фойдаланади. ByteDance глобал ижтимоий медиа бозорини забт этиб, Хитойдан ташқарида муваффақиятли кенгайиб бормоқда. TikTok нафақат Хитойда, балки АҚШ, Европа ва бошқа мамлакатларда ҳам турли маданиятлар ва томошабинларни забт этмоқда. Компания сунъий интеллект соҳасидаги инновациялари билан машҳур. Ушбу технологиялар фойдаланувчи тажрибасини яхшилаш, контентни шахсийлаштириш ва ноёб рақамли маҳсулотлар яратиш учун ишлатилади.
7. PRОYA Cosmetics — пардоз ва терини парваришловчи маҳсулотлар бозорида илдамлаб бораётган йирик Хитой косметика компанияси саналади.
2006 йилда ташкил этилган бренд инновация ҳамда замонавий тенденцияларни ўзида мужассам этади. PRОYA маҳсулотлари ичида пардоз-андоз, тери парвариши ва парфюмерия воситаларини учратиш мумкин. Компания тадқиқот ва ишланмаларга катта урғу берган ҳолда юқори технология ва таркибий қисмлар асосидаги инновацион маҳсулотларни таклиф этишга интилади. Компания экологик муаммоларга бефарқ эмас, доимий тарзда замонавий истеъмолчиларга маъқул таклифлар бериш баробарида атроф-муҳитни ҳам унутмайди.
8. Luskin Coffeen– қаҳва саноатига сезиларли ҳисса қўшган ва бизнесга янгича ёндашувлари билан машҳурликка эришган Хитой компанияси саналади.
Компания 2017 йилда тузилган бўлиб, қисқа муддатда анъанавий қаҳвахоналар учун жиддий рақобатчига айланди. Бренд асосий фокусини онлайн савдо ҳамда етказиб бериш хизматига қаратади. Хусусан, қаҳва буюртмаси, онлайн меню билан танишиш, содиқлик тизимидаги иштирок ва етказиб бериш хизматини мижозлар бевосита мобил иловадан амалга ошириши мумкин. Luskin Coffee нафақат Хитой, балки жаҳон бозорида ҳам тобора кенгайиб, маҳсулотларини кенгроқ оммага таништирмоқда. Бренд барра ва сара донлардан фойдаланиши билан юқори сифатли қаҳва тақдим этишга интилади. Қаҳвадан ташқари чой ва бошқа турли ичимликларни ҳам ишлаб чиқариб келмоқда. Бренд молиявий барқарорлик фонида йирик режалар билан биржага чиққан. Бугунги кунда Luskin Coffee замонавий технологиялар анъанавий қаҳва саноатига қанчалик кенг таъсир эта олишини исботлаб бера олган бренддир.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)