• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    “Йилига 10 минг нафар фермер ўқитилади”. Ўзбекистонда “Сувчилар мактаби”нинг иккинчи босқичи старт олди

    Тошкент шаҳрида “Сувчилар мактаби” ўқув курсларининг иккинчи босқичи очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Унда вазирлик ва идоралар, банк, таълим соҳаси вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок этди.

    Тадбирда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида катта ҳажмдаги сув исроф бўлаётгани, муаммони ҳал қилиш учун соҳада сув тежовчи ускуналардан кенг фойладаниш зарурлиги айтилди. Масаланинг яна бир жиҳати эса кадрлар таёрлаш билан боғлиқ.

    2023 йил 29 май куни президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Сув хўжалиги вазирлиги, ТIQХММИ миллий тадқиқот университети ҳамда Агробанк АТБ ҳамкорлигида “Сувчилар мактаби” ташкил этилганди. Мазкур лойиҳа фермерларга сув тежовчи технологиялардан самарали фойдаланишни ўргатишда катта самар бераётгани таъкидланди.

    Маросимда Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамраев сувни тежаш бугунги энг устувор йўналишлардан бири эканини айтди.

    “Жами 4,3 миллион гектар суғориладиган ерларимизнинг 1,2 миллион гектарида сув тежовчи технологияларни самарали қўллаб келяпмиз. Бу йил яна 300 минг гектар ерга шундай ускуналар ўрнатилади ва умумий кўрсаткич 1,5 миллион гектарга етади. 2030 йилгача суғориладиган ерларимизни 100 фоиз сув тежовчи технологияларга ўтказамиз”, — деди вазир.

    Тадбирда Агробанк АТБ бошқарув раиси Рустам Маматқулов ҳам нутқ сўзлаб, жорий йилда сув тежовчи лойиҳаларни молиялаштиришга катта маблағ ажратилаётганини маълум қилди. 

    “Банкимиз томонидан қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологиялар сотиб олиш учун 14 фоизли имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Бу йил мазкур йўналишга 4,3 триллион сўм маблағ йўналтирилади”, — деди банк раҳбари.

    “Сувчилар мактаби” ижтимоий лойиҳа бўлиб, унда ўқиш бепул. Лойиҳанинг биринчи босқичида (2023 йилнинг май–октябрь ойларида) 155 та туманда 61 мингдан ортиқ фермер хўжаликларининг раҳбар ва ходимлари ўқитилган.

    Дастлабки босқичда сувдан фойдаланиш маданияти ва сув тежовчи технологияларни қўллаш назарий жиҳатдан кўпроқ ўргатилган бўлса, иккинчи босқичда асосий урғу амалий машғулотларга берилади.

    “Агробанк раҳбари бу йил фермерлар сув тежовчи технологиялар сотиб олишлари учун катта миқдорда кредит маблағлари ажратилишини айтдилар. Албатта, бу маблағларнинг самараси бўлиши учун фермерларни ўқитиш керак. Эртага шунча маблағни фермерга берадиган бўлсак, у харид қилган ускуналаридан фойдаланишни билмаса, давлатнинг пули ҳавога учади. Қолаверса, фермер банкрот бўлади. Шунинг учун илмга тикилган пулнинг қиймати бўлмайди. “Сувчилар мактаби” ташкил этилишидан мақсад ҳам шу, аввало билим бериш”, — деди Сув хўжалиги вазири ўринбосари Рустам Қаршиев.

    Лойиҳанинг иккинчи босқичи учун Агробанк томонидан республиканинг 13 та ҳудудида замонавий ўқув хоналари ҳамда илғор сув тежовчи технологиялар билан жиҳозланган тажриба майдонлари ташкил этилган. Мазкур босқич 2030 йилгача давом этиши, ушбу даврда фермер хўжаликларининг 60 минг нафар вакиллари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилади.

    Ўқув дастурлари ишлаб чиқиш ва дарс бериш жараёнларига 150 нафар профессор ўқитувчилар (шундан 30 нафар Туркия, Испания, Хитойдан келган экспертлар) танлов асосида жалб қилинган. Ўқув курслари билан боғлиқ харажатлар Агробанк томонидан молиялаштирилади. Дарслар 5 кун (3 кун назарий, 2 кун амалий) давом этади.

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    07.02.2024, 15:00   Изоҳ (0)   7746
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Case New Holland компанияси замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларини таклиф этади

    07.02.2024, 09:00

    VEON AdTech геоаналитикани янги босқичга олиб чиқади

    06.02.2024, 12:00

    Сандиққа солинган пуллар ёки банкдаги омонат – жамғармаларни қандай сақлаш керак

    05.02.2024, 21:00

    “Clickъдан миллиард” акциясининг якуни: компания 450 млн сўм ўйнайди

    05.02.2024, 19:30

    Silk Avia Самарқандга ҳар кунлик қатновларни йўлга қўйди

    05.02.2024, 16:30

    Туркиянинг Acıbadem шифохоналар тармоғи ортопедлари мушак-скелет тизимининг соғлиғини қандай тиклайди

    05.02.2024, 09:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.