Шавкат Мирзиёев раислигида аграр соҳадаги устувор вазифа ва режаларга бағишланган йиғилишда ихчам иссиқхоналарни барпо қилиш тажрибасини қўллаб-қувватлади.
Йиғилишда иссиқхоналарда маҳсулот етиштиришни қўллаб-қуввалаш бўйича қўшимча чоралар белгилаб олинди. Иссиқхона хўжаликларини кредитлаш механизмини қайта кўриб чиқиш топширилди.
Президент ёқилғисиз иситиладиган, ихчам иссиқхоналарни барпо қилиш тажрибасини қўллаб-қувватлаб, тайёр ҳолда топшириш шарти билан 10 сотихли 200 тагача ихчам иссиқхона қуриш вазифасини қўйди.
Ушбу мақсадларга “Оилавий тадбиркорлик” дастури доирасида 100 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади.
Изоҳ (0)