Энтони Жошуа Усик—Фьюри қарама-қаршилигида захира жангчиси бўлишга тайёр.
“Биз тайёрмиз. Энтони 11 ой ичида 4 та жанг ўтказиши ақлга сиғмайди, лекин бу ажойиб бўларди. Агар у Френсис Нганнудан яхши ўта олса, Тайсон Фьюри ва Олександр Усик ўртасидаги қарама-қаршиликда захира жангчиси бўлади”, — дейди промоутер Эдди Ҳирн.
Эслатиб ўтамиз, Усик ва Фьюри ўртасидаги жанг 17 февраль санасида бўлиб ўтиши лозим эди. Бироқ, Фьюрининг жароҳати туфайли жанг май ойига қолдирилди.
Жошуа эса 8 март куни Нганнуга қарши рингга кўтарилади.
Изоҳ (0)