Самарқандда университетга ўқишга киритиб қўйиш ва эсдалик нишони олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд вилояти Спорт бошқармаси бош мутахассиси Ш.К. фуқаро Ш.Р.га “Энг яхши хизматлари учун” эсдалик нишони олиб беришни ваъда қилади.
Шунингдек, ушбу шахс фуқаро Н.Б.ни танишлари ёрдамида Қарши иқтисодиёт ва педагогика университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3 400 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)