Чили собиқ президенти Себастьян Пинера 74 ёшида авиаҳалокатда вафот этди. Бу ҳақда La Nakion нашри хабар берди.
Чили матбуотига кўра, вертолёт Лос-Риос ҳудудидаги Ранко кўлига қулаб тушган. Мамлакат Ички ишлар вазирлиги Пинерага тегишли вертолёт қулаганидан кейин уч киши тирик қолганини хабар қилмоқда. Уларнинг ўзи қирғоққа чиқишга муваффақ бўлишган. Омон қолганлар орасида собиқ президентнинг қариндоши ҳам бор.
Собиқ давлат раҳбари тадбиркор Хосе Кокса билан тушликка кетаётган эди, деб ёзади La Tercera газетаси.
Чилининг 24 Horas каналига кўра, Пинера вертолётларни бошқариш гувоҳномасини эндигина янгилаган ва авиатехникани ўзи бошқараётган эди, вертолёт ҳалокатга учрагач, у хавфсизлик камарини еча олмай, чўкиб кетган. Унинг жасади тахминан 40 метр чуқурликдан топилган. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Себастьян Пинера икки марта Чили президенти лавозимида ишлаган: 2010 йилдан 2014 йилгача ва 2018 йилдан 2022 йилгача.
Изоҳ (0)