• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    “Ҳаммасига улгуриш мумкин”: саратон касаллигига қарши курашишга бағишланган таъсирчан драмалар

    Дунё бўйлаб 4 февраль Саратон касаллигига қарши кураш куни сифатида нишонланади. Статистик маълумотларга кўра, ҳар йили ўртача 10 миллион киши, кунига 28 089 киши саратон касаллигига чалинади. Афсуски, ҳеч ким бундай ташхисдан ҳимоялана олмайди.

    “Менинг ҳаётим” (1993)

    • Жанр: драма
    • Режиссёр: Брюс Жоэл Рубин
    • Ролларда: Майкл Китон, Николь Кидман, Майкл Константин, Ребекка Шелл, Куин Латифа

    Ташқаридан қараганда, Боб Жонс (Майкл Китон) ҳаётда ҳамма нарсага эришган: муваффақиятли карьера, гўзал рафиқа (Николь Кидман), яқиндагина ҳис қилган оталик ҳисси. Бироқ кўп ўтмай у буйрак саратонига чалинганини билиб қолади — шифокорлар кўпи билан бир йил умри қолганини айтади. Фарзандининг болалигидаги муҳим дақиқаларни кўра олмаслигини англаган Боб ўғлига хабарлар қолдириб, унинг ҳар бир қадамини тасвирга олишни бошлайди.

    “Ўгай она” (1998)

    • Жанр: драма
    • Режиссёр: Крис Коламбус
    • Ролларда: Жулия Робертс, Сюзан Сарандон, Эд Ҳаррис, Жена Мэлоун, Лиам Айкен

    Жеки Ҳаррисон (Сюзан Сарандон) собиқ эри Люк (Эд Ҳаррис) уни ёш севгилиси Изабель (Жулия Робертс)ни деб ташлаб кетганини ҳазм қилолмайди. Аммо эри икки фарзандидан (12 ёшли Анна ва 7 ёшли Бен) воз кечмоқчи эмас, шунинг учун у имкон қадар тез-тез улар билан вақт ўтказишга ҳаракат қилади. Собиқ аёли янги ўгай онага ҳасади келади ва болаларни Изабелга қарши қайраш учун қўлидан келганини қилади. Қизнинг оғир касал эканлигини билгач, ҳаммасини унутиб, Изабел билан муносабатларни яхшилашга қарор қилади.

    “Токи ҳаёт эканмиз” (2007)

    • Жанр: драма, комедия, саргузашт
    • Режиссёр: Роб Рейнер
    • Ролларда: Жек Никольсон, Морган Фриман, Шон Хейс, Беверли Тодд, Роб Морроу

    Кекса миллиардер ва клиникалар тармоғининг эгаси Эдвард Коул (Жек Николсон) оғир ташхис билан ўзининг касалхонасига тушади. Икки кишилик хонада у билимдон автомеханик Картер Чамберс (Морган Фриман) билан танишади. Картернинг ҳолидан кўплаб қариндошлари хабар олиб туради, Эдвардни кўргани эса фақат ёрдамчиси келади (миллиардер бир неча йил олдин ёлғиз қизи билан жанжаллашиб қолган).

    Тасодифан Картернинг ўлимидан олдин қилмоқчи бўлган ишлари рўйхатига кўзи тушган Эдвард янги дўстини барча орзуларини биргаликда амалга оширишга таклиф қилади — парашютда сакрашдан тортиб дунё бўйлаб саёҳатгача.

    ​“Ҳаёт гўзал” (2011)

    • Жанр: драма, мелодрама, комедия
    • Режиссёр: Жонатан Левин
    • Ролларда: Жозеф Гордон-Левитт, Сет Роген, Анна Кендрик, Брайс Даллас Ҳовард, Анжелика Ҳюстон

    27 ёшли Адам (Жозеф Гордон-Левитт) саратон касаллигига чалинган, лекин йигит таслим бўлмоқчи эмас. Адам энг яқин дўсти Кайл (Сет Роген) билан биргаликда жиддий касалликнинг барча босқичларини босиб ўтади ва асосий саволга жавоб беришга ҳаракат қилади: ҳаёт маъноси нима? Ҳикоя саратон касаллигини енгган киносценарий муаллифи Уилл Райзернинг ҳаётий тажрибасига асосланган.

    “Проффесор” (2018)

    • Жанр: драма, комедия
    • Режиссёр: Уэйн Робертс
    • Ролларда: Жонни Депп, Розмари ДеВитт, Одесса Янг, Дэнни Ҳюстон, Зои Дейтч

    Коллеж профессори Ричард Браун (Депп) ўрта ёшдаги инқирозни бошдан кечирмоқда: иши энди завқ келтирмайди, хотини билан ажрашади ва ўсмир қизи уйдан кетмоқчи. Ричардга саратон ташхиси қўйилгач, ҳаммаси ўзгаради. Эркак олдинги муносабат ва чекловларни унутишга қарор қилади ва ўзи истагандек яшашни бошлайди.

    06.02.2024, 09:45   Изоҳ (0)   7753
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #саратон#драма#фильм#касаллик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Реал ҳаётда кинодаги образларининг бутунлай акси бўлган комедик актёрлар (фото)

    03.02.2024, 17:55

    Голливуднинг энг кўп даромад келтирадиган актёр ва актрисалари (фото)

    03.02.2024, 09:45

    “Улар керакcиз суҳбатларни ёқтирмайди”: интервью беришни жини суймайдиган Голливуд актёрлари

    03.02.2024, 13:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.