2023 йилнинг 6 февраль куни Туркия вақти билан тонгги 04:10—04:17 оралиғида республиканинг жануби-шарқий вилоятларида 7,8 балли зилзила содир бўлганди. Зилзила гувоҳларининг тахминича, 1 дақиқага яқин давом этган ер силкиниши оқибатида Туркиянинг 10 та вилоятидаги 11 та шаҳар вайрон бўлганди.
“Дарё” журналисти вайрон бўлган ҳудудлар, жумладан Газиантеп вилоятида ҳам бўлиб, воқеа жойидан репортажлар тайёрлаган эди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ўзининг Telegram каналида билдиришича, Газиантепда биринчи босқичда жами 10 минг 698 уй, шу жумладан вилоят ва туман марказларида 10 минг 90 та, қишлоқ жойларда эса 608 та уй учун қуръа ташланган.
Уйларига етиб келган барча фуқароларимизга янги уйлари хайрли, серҳосил ва тинч бўлишини тилайман. Биз, Туркия асрнинг бирлигини намойиш қилиб, аср фалокатининг яраларини тезда даволаётганини кўряпмиз. Газиантепда 14 мингга яқин уйларимиз қурилиши жадал давом этмоқда. Биз ваъда қилиб, якунлаётган уйлар босқичма-босқич қонуний эгаларига топширилади, — дейди президент Ражаб Тоййиб Эрдўған.
Туркия президентининг билдиришича, зилзила сабаб уйларидан ажралган фуқаролар уйли бўлмагунча, президент ва унинг жамоаси тўхтамайди.
Биз ваъда қилиб, бу ишлар якунига етмагунча фуқароларимизга уйлар босқичма-босқич топширилмагунча биз учун тўхташ ёки дам олиш йўқ. Қўлни қўлга бериб, бу синовни енгамиз, — деди президент.
Изоҳ (0)