• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Минглаб инсонлар ўлими, иқтисодий инқироз, вайронага айланган 11 шаҳар”. Туркияни ларзага солган фожиа оқибатлари ҳақида “Дарё” эксклюзиви

    2023 йилнинг 6 февраль куни Туркия вақти билан тонгги 04:10—04:17 оралиғида республиканинг жануби-шарқий вилоятларида 7,8 балли зилзила содир бўлди. Зилзила гувоҳларининг тахминича, 1 дақиқага яқин давом этган ер силкиниши оқибатида Туркиянинг 10 та вилоятидаги 11 та шаҳар вайрон бўлди. Айни кундаги маълумотларга кўра, машъум воқеа сабаб Туркиянинг 44 мингдан ортиқ, 45 миннга яқин аҳолиси вафот этди. 100 минглаб инсон жароҳат олди.

    Туркиядаги зилзила нафақат дунё халқларини, ўзбек ўқувчиларини ҳам қизиқтиргани боис “Дарё” нашри журналисти воқеа жойига бориб, ҳодиса оқибатлари ва жабрланганлар ҳақида туркум мақолалар тайёрлаш учун аввалига Истанбулга, сўнгра зилзила ўчоқларидан бири бўлган Газиантепга етиб борди.

    Дастлаб Газиантеп вилояти марказида бўлган журналист шаҳар марказидаги кўп қаватлар уйлар ҳам қулаб тушганига, бу орқали минглаб инсонларга зарар етганига гувоҳ бўлди.

    Маълум бўлишича, Газиантеп Туркиядаги мавжуд 81 та вилоятларнинг бири бўлиб, зилзиладан катта зарар кўрган ҳудуд бўлган.

    “Бизнинг вилоятимиздаги Нурдағи ҳамда Ислаҳия туманлари зилзиладан энг кўп зарар кўрган ҳудудлар бўлиб, Нурдағи шаҳри деярли вайрон бўлган. Бу шаҳарда 60 минг нафар аҳоли истиқомат қиларди. Шу сабаб президент Ражап Тоййиб Эрдўған бу шаҳар текисланиб, ўрнига бир йилда янги шаҳар қурилишини билдирди. Бундан нафақат биз масъуллар, аҳоли вакиллари ҳам жудаям мамнун бўлдик”, — дейди “Дарё” журналистига мазкур маълумотларни тўплашда кўмаклашган масъуллардан бири Жафер Йилмаз.

    Газиантеп шаҳар ҳокимияти ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Жафер Йилмазнинг маълумот беришича, Туркияда содир бўлган зилзиланинг кучидан 10 та вилоятда яшовчи 13 миллион кишидан ортиқ аҳоли зарар кўрган.

    “Шу 10 та вилоятда яшовчи 13 миллиондан ортиқ аҳоли зилзиладан зарар кўрди. Яқинларини йўқотди, мулкидан айрилди. Бироқ давлатимиз меҳрибон ва уларни қўллаб-қувватламоқда. Янги қурилажак шаҳарнинг барча харажатлари давлат ҳисобидан амалга оширилади ва уй-жойидан айрилган қардошларимизга янги уйлар тортиқ қилинади”, — дейди Жафар Йилмаз.

    “Дарё” журналисти Отабек Қўлдошевнинг кузатувларига кўра, Нурдағи шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг деярли барчаси қулаган. Қуламаганларида эса катта ёрилишлар пайдо бўлган. Шу сабаб бу шаҳар аҳолиси уйларини тарк этмоқда.

    Қаҳрамонмараш Туркиянинг зилзиладан энг кўп талафот кўрган вилоятларидан бири ҳисобланади. Мазкур вилоят марказидаги кўп қаватли уйлар деярли вайрон бўлган. “Дарё” мухбири Отабек Қўлдошев Туркияга сафари давомида Қаҳрамонмарашда ҳам бўлиб, ҳудуддаги ҳолатни тасвирга олди, жабрланганлар билан суҳбатлашди.

    Қаҳрамонмарашда зилзиладан жабрланганлар учун алоҳида яшаш жойи ташкил этилиб, чодир уйлар тикилган. Бу уйларда аҳоли учун барча шарт-шароит яратилган.

    “Ассалому алайкум, зилзила сабаб бизнинг уйимиз шикастланди. Катта зарар кўрдик, аммо ҳукуматимиз ёлғиз қолдирмади. Чодир уйлар тикиб берди, ҳар куни уч маҳал хабар олиб, овқатлар билан таъминламоқда. Бунинг учун ҳукуматимизга раҳмат. Бизда ҳозир барчаси етарли, Аллоҳга шукр, давлатимиз кам қилмаяпти. Мен Ўзбекистонни жуда яхши кўраман, ўзбекистонликларга салом йўллайман”, — дейди чодир уйларда яшовчи, зилзиладан жабрланган 10 ёшли бола.

    Ҳудуд совуқ бўлгани учун чодир уйлар махсус, ўтин ва кўмир ёқиладиган печлар билан таъминланган.

    “Тўсатдан юз берган зилзилани сезишимиз билан ўзимизни бино ташқарисига урдик. Ҳаммаси кўз ўнгимизда ерга чўкди. Эгнимиздаги шу либосимиз билан қолдик. Айни дамда чодирларда яшаяпмиз, буларни ҳис қилиш жуда оғир”, — дейди зилзиладан жабр кўрган суҳбатдошлардан яна бири.

    Суҳбатдошнинг тан олишича, зилзила пайтидаги ваҳима уларни ҳамон тарк этмаган. Шундай бўлса-да, жабрланганларнинг вилоятнинг чекка қишлоқларида яшовчи қариндошлари уларнинг ёнига келиб, далда бўлмоқда.

    “Бизни йўқлаб Ўзбекистондан келибсиз, сизга раҳмат. Ҳа, бу офат биз учун кутилмаганда юз берди. Ҳатто ён-атрофда давлат халқини ташлаб қўйди, деган гап-сўзлар тарқалди. Бу хато, чунки мана чодирларимиз бор, овқатимиз етарли. Маҳсулотлар тугаши билан етказишмоқда. Қизил ярим ой, AFAТ ташкилотлари кўмакка келган. Бу давлат соҳибсиз эмас, давлат бу ерда — орамизда. Ҳарбий кучларимиз етарли, полициямиз, аскарларимиз етарли. Ҳар томондан ёрдам келиб турибди. Мен Ўзбекистонни, у ердаги туркий қардошларимизни ҳурмат қиламан. Халқингизга саломимни йўллайман, биз биргамиз”, — дейди Эшиқли Тўсин бобо.

    Тўсин бобонинг айтишича, у зилзила сабаб 35 нафар қариндошларини йўқотган.

    “Бундай офат ҳеч кимсанинг бошига тушмасин, шу зилзила сабаб мен 35 нафарга яқин қариндошларим, қудаларимдан айрилдим. Яратган шуни буюрган экан, сабр қиламиз”, — дейди у.

    “Аввало Ватанимизга, юртдошларимизга сабр тилайман. Зилзила вайроналари остида қолиб, вафот этганларнинг охирати обод бўлсин, омон қолганларга Яратгандан шифо тилайман. Умри узоқ бўлсин. Зилзила содир бўлган куни тонгги соат 04:10 лар эди. Элиф қизимнинг бақирган овози мени чўчитиб юборди ва уйғониб кетдим. Қизим бор овозда бақириб, мени ёрдамга чақирарди. Мен эса қизимни қутқаришга уриндим. Ўша пайтда зилзила назаримизда жуда кўп, бир неча соатга чўзилгандек эди. Лекин кейинчалик билсак, зилзила 40-60 сония давом этган экан. Бугунги кунда Туркия бошига тушган кулфат сабаб дунёнинг барча мамлакатларидан бизга ёрдам келяпти. Уларга миннатдорлик изҳор қиламиз. Кўриб турганингиздек, қутқарув ишлари давом этмоқда. Зилзиладан омон қолган уйсиз инсонларга озиқ-овқат, кийим-кечак тарқатилмоқда. Ҳеч ким эътибордан четда қолмаяпти”, — дейди “Дарё” мухбирига ўзини Зелиҳахоним деб таништирган суҳбатдош.

    Зелиҳахоним ўша кунги зилзилани эсга олар экан, зилзила 40-60 сония давом этиб, яна такрорланганини, бу пайтда зилзила тўхтади деб уйига кирган инсонларни иккинчи силкинишда қулаб тушган уй деворлари босиб қолганини айтмоқда.

    “Биласизми, ўша кунги зилзила дастлаб 40-60 сония давом этди. Тугаши билан кўчага чиқишга улгурдик ва машинага миндик. Шунда зилзила такрорланиб, машина силкина бошлагач, мен турмуш ўртоғимдан машинанинг тўхтаб туриш тормозини тортиб қўйишини сўрадим. Зилзила такрорланишини билмаган қўшниларимиз орасида зилзила ўтиб кетди деб уйига кирганлар бор эди. Афсуски, уларнинг аксарияти қайтиб чиқишга улгурмади. Қайта такрорланган зилзила сабаб уйлар қулаб тушди. Кўз ўнгимизда одамларни, қўшниларимизни бинолар босиб қолди. Бу даҳшат кўз ўнгимизда содир бўлди, уларнинг ўрнида биз ҳам бўлишимиз мумкин эди, деган қўрқув бор эди. Аллоҳга шукрки, ҳали ҳамон зилзила остидан омон чиқаётганлар бор. Буни кўриб юрагимиз таскин топмоқда. Ҳукуматимиз халқни қўллаб-қувватлаб, тез орада жабрланганларга ёрдам беришини айтмоқда. Биз дунё халқларидан қўллаб-қувватлагани учун миннатдормиз. Бизни дуо қилиб туришларини сўраймиз. Ва халқимиз номидан дунё халқларига миннатдорлик изҳор қиламиз. Халқимизга эса сабр тилайман, ҳеч бир халқнинг бошига бундай кулфат тушмасин. Яратган барчани қўллаб-қувватласин. Зилзила ваҳимасини гапларим билан тасвирлай олмайман”, — дейди суҳбатдош Зелиҳахоним.

    Яна бир суҳбатдош Тунжайбей аср фалокати сабаб Туркиянинг 11 та шаҳри вайрон бўлганини айтмоқда.

    “Зилзила содир бўлган пайтда қўрқув билан уйғондик. Ва бу пайтда имкон қадар болаларимиз ва яқинларимизни кўчага олиб чиқишга уриндик ва буни уддаладик. Зилзила содир бўлгани ҳақида қутқарувчиларга хабар бердим. Кейин зилзила сабаб кўчада қолганларга ёрдам беришга ошиқдим. Одамларнинг совуқда оч қолмаслиги учун уларга ёрдам беришга уриндим. Шукрки, бу ташаббусга тез орада Туркиянинг барча ҳудудларида яшовчи аҳоли қўшилди. Мана 11 кундан бери уйқу билмадик, келаётган ёрдамларни муҳтожларга тарқатяпмиз. Бу зилзила нафақат Туркия тарихида, инсоният тарихида катта офат бўлди. Аср фалокати сабаб Туркиянинг 11 та шаҳри вайрон бўлди. Бундай вазиятда биз қардош халқлар кўмагига муҳтожмиз ва улардан ёрдам кутамиз. Биз ҳар доим бир-биримизни қўллаб келганмиз ва ишонаманки, айни вазиятга тушган Туркия халқини ҳам қардош миллатлар қўллаб-қувватлашади”, — дейди суҳбатдош Тунжайбей.

    Асли суриялик, айни пайтда Туркиянинг Қаҳрамонмараш шаҳрида яшаётган 10 ёшли қизалоқ Ритеч Суриядаги давомли урушлар пайтида содир бўлган зилзила урушдан юраги зада бўлган у ва унинг тенгдошларини қаттиқ қўрқитганини, зилзиладан сўнг Туркияга тинч ҳаёт излаб келганини, айни пайтда Туркиянинг Қаҳрамонмараш шаҳрида яшаётганини айтмоқда.

    “Сурияда уруш бўлаётган пайтда бу зилзила биз учун иккинчи қўрқув бўлди. Аслида уруш сабаб аҳволимиз жуда ёмон эди. Сурияда мен тенги қариндошларим бор. Улар ва мен давомли урушлар сабаб болалигимизни яшамай ўтяпмиз. Бу зилзила эса бизни янаям қўрқитди. Кўз олдимизда бинолар қулади, инсонлар ўлди. Мен ва яқинларим Туркияга тинч ҳаёт излаб келдик”, — дейди 10 ёшли қизалоқ Ритеч.

    27.02.2023, 23:45   Изоҳ (0)   8043
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Учқудуқдаги чиқинди полигонида ёнғин содир бўлди (видео)

    27.02.2023, 22:55

    Ўзбекистонда 2023 йилда 11 млрд долларлик тўғридан тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилади

    27.02.2023, 22:25

    Тошкентнинг икки ҳудудида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади 

    27.02.2023, 22:15

    Мурод Аҳмедов Хоразм вилояти прокурори этиб тайинланди

    27.02.2023, 21:40

    Оҳангарон прокуратураси терговчиси ва қоровулига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    27.02.2023, 21:30

    Ўзбекистонда хонадонларга бериладиган электр энергияси 50 фоизга кўпаяди

    27.02.2023, 20:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20

    Қадимги Миср диетаси: машҳур пирамидалар қурувчилари қандай овқатланган?

    Лайфстайл | 18 июл, 22:05

    Бир қатор мамлакатларда Google ишида узилишлар юз берди

    Дунё | 18 июл, 21:50

    “Ал-Ҳилол” АПЛ юлдузи учун курашга кирди

    Спорт | 18 июл, 21:45

    Беларусь президенти ўз ўғлига иқтидорли болалар учун мўлжалланган стипендия тайинлади

    Дунё | 18 июл, 21:35

    Голливуд афсоналарининг шуҳрат қозониш имкониятини бой берган фарзандлари

    Лайфстайл | 18 июл, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.