Иордания ҳарбий самолётлари Ироқдаги ҳаво ҳужумларида қатнашмади. Бу ҳақда Иордания Қуролли кучлари хабар берди.
Аввалроқ баъзи ОАВ Иордания армияси самолётларининг Ироқ ҳудудини ўққа тутишда иштирок этгани ҳақида хабар берган эди.
![](/static/2024/02/03/samolyot852-hGmhIHOf.jpg)
“ОАВда Иордания самолётларининг Америка самолётлари билан биргаликда Ироқда амалга оширилган операцияларда иштирок этгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Иордания Қуролли кучлари қардош Ироқ мустақиллигини ҳурмат қилади”, — дейилади Иордания Қуролли кучлари баёнотида.
Изоҳ (0)