Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев ҳамда Канаданинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Алам Хемсон ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, учрашувда Канада билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзбекистонлик фуқароларни Канада меҳнат бозорига жалб қилиш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича музокаралар олиб борилган.
“Икки давлатнинг хусусий рекрутинг компаниялари ўртасидаги алоқаларни ўрнатиш, фуқароларни Канадага юбориш ва виза олиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда собиқ ташқи ишлар вазири Владимир Норов Канаданинг мамлакатдаги фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Элисон Мэри Леклер билан Тошкент шаҳрида Канада виза марказини очиш масаласини ўрганишга келишиб олганди. Ўша йилнинг ўзида Ўзбекистондан Канадага мавсумий ишчиларни юбориш йўлга қўйилиши мумкинлиги тўғрисида хабарлар тарқалган эди.
Изоҳ (0)