Футбол бўйича Осиё Кубогининг чорак финалдан ўрин олган Эрон ва Япония ўртасидаги баҳс 3 февраль, шанба куни бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 28-дақиқасида Ҳидемаса Морита японларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда эса эронликлар мувозанатни тиклади. 55-дақиқада Муҳаммад Моҳеби ажойиб рейд билан юриш қилиб, дарвозани ишғол қилди.
Ўйин охирида эса ҳакам Япония дарвозаси томон пенальти белгилади. Алиризо Жаҳонбахш эса ушбу пенальтини голга айлантириб, жамоасининг ярим финалга чиқишини таъминлади.
Эрон ярим финалда Қатар — Ўзбекистон ўйини ғолибига қарши баҳс олиб боради.
Осиё Кубоги
1/4 финал босқичи
3 февраль, шанба
Эрон — Япония 2:1
Голлар: 0:1 – 28 Морита, 1:1 – 55 Моҳеби, 2:1 – 90+6 Жаҳонбахш (пенальти).
Изоҳ (0)