“Рома”, “Марсель”, “Фейеноорд” Европа Суперлигасига қўшилмаслигини маълум қилди.
“Барселона” президенти Хоан Лапорта Европа Суперлигаси ғоясига ҳақида гапираётганда унга қўшиладиган жамоалар номини ҳам санаб ўтди. Рўйхатдан “Реал”, “Барселона”, “Интер”, “Милан”, “Рома”, “Наполи”, “Порту”, “Спортинг”, “Бенфика”, “Аякс”, “Фейеноорд”, “ПСВ”, “Марсель”, “Брюгге” ва “Андерлехт” каби жамоалар ўрин олганди.
Европа судининг Суперлига иши бўйича қарори чиқди, оммага маълум қиламизки, “Рома” ҳеч қандай Суперлига деб аталувчи лойиҳани қўллаб-қувватламайди.
Клуб, шунингдек, ушбу масала бўйича ўз позициясини ҳеч қачон қайта кўриб чиқмагаслигини таъкидлайди”, — дейилади римликлар баёнотида.
“Биз декабрь ойидаёқ ўз позициямизми маълум қилгандик ва у ҳамон ўзгаргани йўқ”, — деб жавоб берди “Марсель” клуби.
Нидерландиянинг “Фейеноорд” жамоаси уларни Европа Суперлигасига боғлаётганлигидан ҳайратда эканлиги, бу миш-мишдан бошқа нарса эмаслигини таъкидлади.
Изоҳ (0)