“Интер” бош мураббийи Симоне Инзаги жорий мавсум 2 марта А Серияда ойнинг энг яхшиси деб топилди.
“Нераззури” бош мураббийи январь ойининг энг яхши мураббийи совринига лойиқ кўрилди. Мутахассис “Ювентус”га қарши баҳс олдидан (4 февраль) ушбу совринни қабул қилиб олади.
Инзаги октябрь ойида ҳам ойнинг энг яхшиси бўлганди.
Шунингдек январь ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун “нераззури” таркибидан Лаутаро Мартинес кураш олиб боради. Соврин учун Алессандро Буонжорно (“Торино”), Алберт Гудмундссон (“Женоа”), Рубен Лофтус-Чик (“Милан”), Душан Влаҳович (“Ювентус”) ва Шимон Журковски (“Эмполи”) номзодлари қўйилган.