Катталиги футбол стадионидек бўлган хавфли астероид Ерга яқинлашмоқда. Олимлар мазкур астероид бу ҳафта сайёрамиз ёнидан учиб ўтишини маълум қилди.
2008 ОS7 деб номланган космик тошнинг диаметри тахминан 270 метрни ташкил қилади. Астероид 2 февраль куни Ердан тахминан 2,8 миллион километр масофада учиб ўтади. NАSA Ер билан тўқнашув хавфи йўқлигини маълум қилди.
“Кўп ташвишланишга ҳожат йўқ, чунки бу астероид Ер атмосферасига кирмайди, гарчи у жуда яқин масофадан ўтиб кетса ҳам”, — дейилади NАSA хабарида.
Уорвик университетининг Физика кафедраси тадқиқотчиси Минже Кимнинг таъкидлашича, 2008 ОS7 астероиди потенциал хавфли деб таснифланади. Қуёш системасида миллионлаб астероидлар мавжуд бўлиб, улардан 2350 га яқини ушбу тоифага киради.
Потенциал хавфли астероиднинг Ерга навбатдаги муҳим яқинлашуви 2029 йил 14 апрелда содир бўлиши кутилмоқда. Ўшанда Apophis 99942 номли астероид Ердан яқин масофада учиб ўтади.