Диаметри 1,2 километргача бўлган потенсиал хавфли 349507 (2008 QY) астероиди 34 йилдан сўнг яна Ерга яқинлашмоқда. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
NASA’нинг Ерга яқин объектларни ўрганиш марказига кўра, у 3-октябрь куни Тошкент вақти билан 01:39 да Ерга энг яқин масофада яқинлашади. Осмон жисми ва Ер орасидаги минимал масофа 0,042 астрономик бирлик ёки деярли 6,3 миллион километрни ташкил қилади.
Ер орбитасини 7,5 миллион километрдан камроқ масофада кесиб ўтувчи астрономик объектлар потенсиал хавфли ҳисобланади. Астероиднинг диаметри, олимларнинг фикрига кўра, 520 дан 1200 метргача етиши мумкин. Объектнинг тезлиги секундига 20,96 километрни ташкил қилади.
Олимлар биринчи марта 349507 (2008 QY) астероидини 1989 йил 30 сентябрда пайқаган. У 33,5 йил давомида “ғойиб бўлган” ва кейинги сафар у 2023 йил 13 февралда аниқланган.
Изоҳ (0)