Бош оғриғи режаларнинг бузилишига халақит берадиган доимий нохуш ҳодисадир. Айниқса, у тўсатдан ва сабабларсиз пайдо бўлса. Шифокорлар ҳар доим ҳам чакка ёки бош оғриғида дори қабул қилишни тавсия қилмайди. Шунинг учун, ҳар икки-уч ҳафтада бир мартадан кўпроқ мигрендан азият чексангиз, мутахассисга мурожаат қилинг ва сабабларини аниқлаш учун анализ тестларини топшириш яхшироқдир.
Агар касалликка йўлиқсангиз, қайта тикланишингиз ва дори-дармонлар қабул қилишдан тийилишингиз керак. Қуйида буни қандай уддалаш кераклигига тўхталамиз.
- Тоза ҳавога чиқишга ҳаракат қилинг. Кўпинча, бош оғриғининг сабаби узоқ вақт давомида тоза ҳаво йўқ жойда бўлишдир. Хонани шамоллатиш учун деразаларни очинг ёки тоза ҳаводан нафас олиш учун ташқарига чиқинг.
- Совуқ компресс қилинг. Сочиқни ёки юз учун матосини совуқ сувга ботириб, пешонага ёки чаккага қўйинг. Бу тетикланишингизга анча ёрдам беради. Асосийси, ҳаддан ошиб юбормаслик.
- Ароматерапияни қўлланг. Бир қути оғриқ қолдирувчи дорининг ўрнига бир шиша эфир ёғи бўлгани маъқул. Шунингдек, оғриқдан халос бўлишда лаванда ва ялпиз ҳам самарали ҳисобланди. Улар танадаги босимни бартараф этишга ва оғриқдан халос бўлишга ёрдам беради.
Изоҳ (0)