Ижтимоий тармоқларда севган йигити билан тортишаётган қизни мушт уриб йиқитгани тасвирланган видео тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унда айтилишича, Instagram’да фаолият олиб борувчи блогер бири севган йигити билан тортишаётган қизни муш уриб йиқитгани акс этган видеоси кенг тарқалиб, тармоқ фойдаланувчилари томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Шу сабабли аёл кишига мушт отиш саҳнасини уюштириб, ижтимоий тармоққа тарқатган шахс Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189 прим 1-моддасига асосан жавобгарликка тортилди
“Саҳифамга видео жойлаган эдим. Бу тармоқ фойдаланувчилари орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Видеомиз жавобгарликка тортилишга асос бўлар экан. Қилган айбимдан пушаймонман, узр сўрайман. Қолганлардан бундай мазмунда видео олмасликларини, ижтимоий тармоққа жойламасликни сўраб қолардим”, — дея узр сўраган йигит.
Изоҳ (0)