“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди, деб хабар беради Telegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” канали.
Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳукуматлари ўртасида Божхона ишларида ўзаро кўмаклашиш тўғрисидаги битимга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги баённома тасдиқланди.
Мазкур баённома 2023 йил 22 сентябрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.
2023 йилнинг январида “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори билан Ўзбекистон ва Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳукумати ўртасида божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги битим тасдиқланган эди. Февраль ойида эса Ўзбекистон Покистон билан имтиёзли савдо соҳасида ҳамкорлик қилиши маълум бўлди.
Изоҳ (0)