Айни вақтда Шавкат Мирзиёев раислигида уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Президент матбуот хизматига кўра, қурилишни коррупциядан холи соҳага айлантириш мақсадида қатор янгиликлар жорий этилади.
Қурилишни коррупциядан холи соҳага айлантириш мақсадида 1 июлдан:
- қурилишда тузиладиган барча шартномалар рақамлаштирилади;
- пудратчи ташкилотлар бажарган қурилиш ишлари фақат солиқ органига тақдим этилган электрон ҳисоб-фактурадан келиб чиқиб молиялаштирилади;
- объектни фойдаланишга қабул қилиш жараёни рақамлаштирилиб, далолатномалар “Шаффоф қурилиш” орқали тасдиқланади;
- 10 миллиард сўмдан ортиқ лойиҳалар бўйича субпудратчиларни фақат ва фақат “Шаффоф қурилиш” тизими орқали танлаш тартиби йўлга қўйилади. Ушбу тартиб халқаро молия ташкилотлари билан амалга оширилаётган лойиҳаларга ҳам татбиқ этилади;
- ишлаб чиқарувчи ҳам, қурувчи ҳам, назорат қилувчи ҳам қаерда қайси қурилиш материали қанча пул туришини онлайн кузатиб борадиган тизим бўлади.
Шунингдек, давлат раҳбари йиғилишда қурилишларга ажратилган бюджет маблағлари мақсадсиз ишлатилаётгани ҳақида гапирган. Ҳоким ва прокурорлар вазиятга эътиборсизлиги қаттиқ танқид қилиниб, уларнинг бу борадаги қатъий жавобгарлиги белгиланган.
Изоҳ (0)