Apple компаниясининг янги маҳсулотлари ишлаб чиқарилишига икки ой вақт қолди. Бу ҳақда Bloomberg мухбири Марк Гурман хабар берди.
Хабарга кўра, март ойи охирида компания 2024 йилдаги биринчи тақдимотини ўтказади, унда янги планшет ва ноутбуклар намойиш этилади. Март ойининг охирида биз қуйидаги техникаларни кўрамиз:
- iPad Pro 11 ва 13 иккаласи ҳам OLED дисплейлари ва Apple М3 процессорларига эга;
- iPad Аir 11 ва 12,9 (янги форматда биринчи марта) Apple М2 процессорли;
- МаcBook Аir 13 ва 15 Apple М3 процессорли.
Журналистнинг таъкидлашича, қурилмалар аллақачон Осиёдаги Apple таъминот занжирида фаол ишлаб чиқарилмоқда, шунинг учун янги маҳсулотлар белгиланган вақт оралиғида намойиш этилмаслиги эҳтимолдан йироқ.
Янги аксессуарлар ҳам тайёр: iPad Pro учун Magic Keyboard ва Apple Pencil стилус. Манбага кўра, Apple клавиатура чехолини қайта ишлаб чиқади, унга каттароқ трекпад қўшади, бу эса iPad Pro’ни “ноутбукка ўхшаш” қилади.
Ёзда WWDC 2024 конференцияси бўлиб ўтади, унда Apple гаджетлари учун янги операцион тизимлар намойиш этилади. iOS 18 сўнгги йилларда энг катта янгиланишни олиб келиши кутилмоқда, унинг асоси сунъий интеллект ҳисобланади.
Изоҳ (0)