Microsoft дунёдаги энг қиммат брендга айланди. 11 январь куни технологик гигант Apple’дан ўзиб кетди ва сўнгги 3 йил ичида биринчи марта глобал рейтингда биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Компанияларнинг бозор қиймати кичик фарқни кўрсатади. Microsoft акциялари 0,5 фоизга ўсган, натижада компаниянинг бозор қиймати 2,859 триллион долларни ташкил этган. Сессия давомида бу 2 фоизга ошган ва қисқа вақт ичида компания қийматини 2,903 триллион долларга етказган.
Apple акциялари 0,3 фоизга тушиб кетган. Компаниянинг бозор қиймати 2,886 триллион долларни ташкил қилмоқда.
Қимматли қоғозлар бозоридаги ўзгаришлар технологик гигантининг OpenAI’га муваффақиятли сармоя киритиши ва унинг нейрон тармоқларга пул тикиши билан боғлиқ.
“Microsoft Apple’дан ўзиб кетиши муқаррар эди, чунки Microsoft тезроқ ўсиб бормоқда ва сунъий интеллект инқилобидан кўпроқ фойда кўрмоқда”, — дейди DA Davidson таҳлилчиси Гил Лурия.
Бироқ ҳаммаси тез орада ўзгариши мумкин. Apple компанияси Vision Prо эшитиш воситасини чиқаришга тайёрланмоқда. Таҳлилчилар корпорациянинг ўз нейрон тармоғини ҳам кутмоқда. Яқин келажакда Microsoft қўлга киритган дунёдаги энг қиммат бренд унвонини йўқотиши эҳтимоли бор.
Изоҳ (0)