Машҳур Pizza Hut тармоғи ўзига хос таомни тақдим қилди. Коттери-фуу Рамен пизза — раменли пицца ҳисобланади.
Ноодатий пицца таркибига оддий хамир, чўчқа гўшти, барра пиёз, пишлоқ, сабзавотлар, буғдой унидан тайёрланган қарсилдоқ лапша ва японлар кўпинча раменга қўшадиган махсус соус киради. Пицца тармоғининг маълум қилишича, бу таом Япониянинг рамен таоми машҳур Тенкаиппин тармоғи билан ҳамкорликда тайёрланган.
Рамен пиццаси аллақачон ижтимоий тармоқларда омма эътиборига тушди. Pizza Hut бренди ўз интернет саҳифаларида “Тасаввур қилганингиздан ҳам яхшироқ” шиори билан пост қолдирди. Пост Х (Twitter) тармоғида тез фурсатда минглаб кўришлар ва лайклар тўплади.
Пиццанинг нархи 13,5 долларни ташкил қилади ва бундай пиццани фақатгина Pizza Hut тармоқларидан 2024 йилнинг 12 февраль кунигача буюртма қилиш мумкин.
Изоҳ (0)