Андрей Шевченко Украина футбол ассоциацияси президентига айланди.
“Милан”, “Челси” ва Украина терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси УАФнинг янги президенти этиб сайланди. Сайлов учун 93 киши овоз берди ва бир киши, Шевченконинг ўзи, бетараф қолди. У ягона номзод эди.
Шевченко Украина футболини ривожлантириш учун 9 та қадамни таклиф қилди: шаффофлик, рақамлаштириш, мутахассисларни тайёрлаш, терма жамоаларни ривожлантириш, клублар билан ҳамкорлик, ҳакамлик ислоҳоти, жароҳатдан кейинги тикланиш, самарали маркетинг, халқаро ҳамкорлик.
Ҳозирда тергов изоляторида сақланаётган Андрей Павелко УАФнинг аввалги президенти эди.
Изоҳ (0)