Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 26 январда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 9,76 сўмга пастлаб, 12 412 сўм бўлди. Евро 19,32 сўмга тушиб, 13 524,12 сўм бўлди. Рубль 0,72 сўмга тушиб, 139,88 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси икки кунлик кўтарилишдан сўнг тушиб, 12 421,76 сўм бўлганди. Рубль ҳам пастлаб, евро ошганди.
Ўзбекистонда доллар курси 2024 йил 11 январдан буён 12 400 сўмдан юқори бўлиб турибди.
Изоҳ (0)