“Германия учун муқобил йўл” ўта ўнгчи партияси етакчиси Элис Вайдел Брекситни мамлакат учун намуна деб атади ва агар у ҳокимиятга келса, Европа Иттифоқидан (ЕИ) чиқиш бўйича референдум ўтказиши мумкинлигини қайд этди.
Бу ҳақда у Тhе Financial Times нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган. Элис Вайдел Европа Иттифоқининг қатор институтларида, хусусан, Еврокомиссияда ислоҳотлар ўтказиш зарурлигини таъкидлади.
“Аммо агар ислоҳот қилишнинг иложи бўлмаса, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар суверенитетини тиклай олмасак, Буюк Британия каби халқ қарор қабул қилишига имкон беришимиз керак”, — деди сиёсатчи.
Нашр таъкидлаганидек, бу партия 2013 йилда ташкил этилганидан бери ЕИ ваколатларини чеклаш тарафдори бўлиб келган. Бироқ иттифоқдан чиқиш бўйича референдум ўтказиш Германия қонунчилигининг ўзига хос хусусиятлари туфайли анча мураккаб кечиши мумкин. Бундан ташқари, партиянинг ўзида ҳам бу қарорга қандай муносабат бўлиши ҳали аниқ эмас.
Изоҳ (0)