Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Хитой андозалари асосида йирик дам олиш маскани қурилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, айни пайтда Хитойда бўлиб турган вилоят ҳокими Зоир Мирзаев бошчилигидаги делегация Урумчи шаҳрининг Таян-Шан тоғ тизмаларида жойлашган курорт зонаси фаолияти билан танишди.
Бу борада мазкур сайёҳлик ҳудуди раҳбарияти билан музокаралар олиб борилди. Келгусида Бўстонлиқ тумани “Оқтош” ҳудудида Heaven's Garden мажмуаси ёнида замонавий андозаларда дам олиш объектини қуриш бўйича ижобий келишувларга эришилди.
Ўзбекистонда яратилган инвестицион муҳит билан танишиш ҳамда лойиҳалаш ишларини бошлаш бўйича Хитой делегацияси февраль ойида Тошкент вилоятига ташрифи борасида келишиб олинди.
Лойиҳанинг дастлабки инвестиция қиймати 10 миллион доллар деб баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)