Жанубий Африка Республикасидан кейин Индонезия ҳам Исроилга қарши судга даъво аризаси киритмоқчи. Индонезия Исроилни Фаластинни ноқонуний босиб олганликда айблаяпти.
Маълумотларга кўра, Словения Индонезиянинг даъвосини қўллаб-қувватлаган.
“Халқаро қонунларга риоя қилиш керак. 70 йилдан ортиқ давом этган Исроилнинг Фаластиндаги мустамлакаси Фаластин халқининг мустақиллик ҳуқуқини бекор қилмайди”, — деди Индонезия ташқи ишлар вазири Ретно Марсудининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ОАВ.
Айни пайтда Гаагадаги Халқаро судда Жанубий Африка Республикасининг Исроилнинг Ғазо секторидаги операциялари юзасидан даъвоси бўйича дастлабки тингловлар бўлиб ўтмоқда. Жанубий Африка Исроилнинг хатти-ҳаракатлари “геноцид” эканлигини таъкидлайди, чунки суд даъвосида айтилишича, “улар Фаластиннинг миллий, ирқий ва этник гуруҳининг муҳим қисмини йўқ қилишга қаратилган”. Суд даъвосида Исроилдан Ғазодаги жангларни тўхтатиш талаб қилинган.
Халқаро судда бўлиб ўтган мажлисда Исроил томони ЖАР даъвосидаги маълумотлар бузиб кўрсатилган деб, айбловларни инкор қилмоқда.
Изоҳ (0)