• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    12 ёшидан заводда ишлаган, кейинчалик Сталинградда жанг қилган: “Аловуддиннинг сеҳрли чироғи” фильмида жин ролини ўйнаган актёр ҳақида

    Иқтидорли туркман актёрининг ёшлиги оғир ва фожиали кечган. Сарри Карриев 1906 йилда туғилиши билан етим қолган. Онаси туғуруқ пайтида вафот этган, отаси ҳақида эса маълумотлар йўқ.

    “Аловуддиннинг сеҳрли чироғи” фильмидан лавҳа
    Фото: Dzen.ru.

    Чақалоқни холаси ўз қарамоғига олади. Холасининг ўзи ночорликда кун кечиргани учун Сарри 12 ёшидан бошлаб ишлашга мажбур бўлган. У таъмирлаш заводида цехлардан темир қириндиларини тўплаган ва махсус аравада чиқариб ташлаган.

    Бир неча йил ўтгач маҳаллий комсомоллар унга эътибор қаратади. Уни ёшлар ташкилотига қабул қилиб, кечки мактабга қатнаш шартини қўйишди. Сабаби бу вақтда у бор йўғи тўртинчи синф маълумотига эга эди.

    “Аловуддиннинг сеҳрли чироғи” фильмидан лавҳа
    Фото: Dzen.ru.

    Шунингдек, уни бадиий ҳаваскорлик фаолиятига ҳам жалб қилишди. Айнан ўша ерда ўсмир йигитнинг ажойиб актёр ва жуда истеъдодли эканлиги маълум бўлади. Бир неча йил давомида у завод ҳаваскорлар театрининг етакчи актёри бўлди.

    Туғма иқтидорли актёр 22 ёшга тўлганида Туркман драма театри труппасига таклиф қилинади. Унинг махсус маълумоти йўқлиги ҳеч кимга ғалати туйилмаган. Сарри жуда ёрқин, харизматик ва ўткир характерли актёр бўлган

    “Ойина” фильмидан лавҳа
    Фото: Dzen.ru.

    Бундан ташқари, унинг ролларида ортиқча ҳеч нарса йўқ ва барчаси табиий ва ҳақиқий бўлган. Унинг биринчи бадиий раҳбарининг эслашича, Сарри ўсмирлик йилларида Станиславский тизими ҳақида ҳеч нима билмаган, лекин унинг ўзи шу тизимнинг ёрқин тимсоли бўлган.

    Уруш бошланиши биланоқ 35 ёшли актёр ҳарбий хизматга чақирувдан озод этилганига қарамай, кўнгилли бўлиб фронтга жўнайди. Сталинград учун бўлган жангда оёғидан жароҳат ва қаттиқ контузия олади. Касалхонадан сўнг демобилизация қилинган ва 1943 йилда Ашхободга, қадрдон театрига қайтган.

    “Ҳал қилувчи қадам” фильмидан лавҳа.
    Фото: Dzen.ru.

    Кейинчалик урушда олинган контузия жароҳати сабаб ролларни ёдлай олмаётгани маълум бўлади. Урушда орттирилган жиддий жароҳат хотирасининг ёмонлашувига олиб келган ва Сарри давомли диалогларни ёдлай олмаган.

    Театрдан кетишга мажбур бўлган актёр ўзини кинода топади. У ерда хотираси билан боғлиқ муаммо ишига халал бермаган. Урушдан олдин бир нечта фильмларда ўйнашган улгурган актёр учун суратга олиш майдончаси янгилик бўлмади.

    Ашхобод киностудиясида у кўп қиррали актёр сифатида танилди. Ҳам ижобий, ҳам салбий қаҳрамонларни бирдек истеъдод билан ижро эта олган. Шу билан бирга, у ҳазил мутойибага ниҳоятда ўч ва мулойим одам бўлган. “Туркманфильм” киностудиясида айланиб юрадиган латифалар ва ҳазилларнинг ярмини Сарри Карриев тўқигани ҳақида миш-мишлар бор.

    Кинодаги биринчи бош ролини 1955 йилда “Кекса Аширнинг хийлалари” фильмида ўйнаган. Сарри фильмда гўзал қизининг атрофида гирди капалак бўлган кўп сонли ошиқларни чув туширган топқир ота ролини ўйнаган.

    “Овулимнинг одамлари” фильмидан лавҳа
    Фото: Dzen.ru.

    Лекин у бутун иттифоқ бўйича машҳурликка 1966 йилда премьераси бўлган режиссёр Борис Рицаревнинг “Аловуддуннинг сеҳрли чироғи” фильмидаги жин роли орқали эришди.

    80 йилларнинг ўрталарига келиб кекса актёрнинг соғлиги кескин ёмонлашди ва 1986 йилнинг баҳорида ўзининг 80 йиллик юбилейидан кейин кўп ўтмай вафот этди.

    Сарри Карриев ҳаётининг охирги кунларигача ҳазилкаш ва тетиклигича қолган. У ўзининг бахтли ҳаётини маҳаллий театр актрисаси Шакер билан ўтказди ва унинг биринчи турмушидан бўлган тўрт нафар фарзандини тарбиялади. Халқ артистининг ўз фарзанди бўлмаган.

     

    12.01.2024, 13:50   Изоҳ (0)   28074
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Додо Чоговадзе — “Аловуддиннинг сеҳрли чироғи”даги малика Будурни ижро этган актрисанинг тақдири қандай кечди? (фото)  

    05.09.2023, 18:50

    Ўзини дубляжда топган, ўзидан 13 ёш катта қизга уйланган, спиртли ичимликларга ружу қўйган: “Аловуддиннинг сеҳрли чироғи” фильми бош қаҳрамонининг кейинги тақдири

    04.01.2024, 15:35

    “Васаби” фильмида Жан Рено билан бош ролни ижро этган япониялик актриса Рёко Ҳиросуэнинг кейинги тақдири қандай кечди?

    06.01.2024, 15:35

    “Қалб”, “Коко сири” ва ўлим ҳақида ҳикоя қилиб, ҳаётни севишга ундайдиган бошқа мультфильмлар (видео)

    11.01.2024, 14:40

    “Гарри Поттер” нинг бадавлат актёрлари: Франшизадаги образи учун энг кўп гонорар кимга тўланган?

    08.01.2024, 11:35

    Болливуддаги таниқли оилаларга куёв бўлган ҳинд актёрлари (фото)

    06.01.2024, 13:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    Ўзбекистон | 18 июл, 08:47

    “Реал” мавсумни рекорд даражадаги даромад билан якунлади

    Спорт | 18 июл, 08:29

    Британияликлар Трампнинг ҳаракатларини мамлакат хавфсизлигига энг катта таҳдид деб билмоқда — Politico

    Дунё | 18 июл, 00:10

    “Россия ва Хитой билан уруш 2027 йилда бошланиши мумкин” — НАТО генерали

    Дунё | 17 июл, 23:55

    Зеленский Трамп билан “мега келишув” режалаштирилаётганини билдирди

    Дунё | 17 июл, 23:45

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    Спорт | 17 июл, 23:16

    Сурияда араб бадавийларининг оммавий қирғини содир бўлди

    Дунё | 17 июл, 23:14

    Пул савдоси: ўзбекистонликлар банкларга қанча валюта сотмоқда?

    Иқтисодиёт | 17 июл, 23:07
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.