Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси таъсис конференцияси бўлиб ўтиб, унда уюшма раиси ва унинг ўринбосарлари сайланди.
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига Қаҳрамон Қуронбоев сайланди ва шу муносабат билан Президент Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Жовдатхон Иноғомов сайланди. Бунга қадар у Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали раҳбари лавозимида ишлаган.
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг ўринбосари лавозимига Абдулло Аслонов сайланди. У бундан аввал Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раисининг ёшлар ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари, “Ёшлар қаноти” жамоатчилик кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган.
Қаҳрамон Қуронбоев Президент Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимида 2023 йилнинг августидан буён ишлаб келаётганди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси президентнинг 2023 йил 21 декабрдаги қарори билан ташкил этилди. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 667 та штат бирликлари қисқартирилиб, уюшма, унинг ҳудудий бўлинмалари ва Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳалла еттилиги” фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўлими ташкил этилиши белгиланганди.
Уюшма раиси мақоми, тиббий, транспорт ва маиший таъминот шароитлари бўйича бош вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Изоҳ (0)