АҚШ расмийлари “Толибон” ҳаракати Шимолий Кореядан яширинча ядровий қурол олмоқчилигини маълум қилди. Бу ҳақда Tasnim хабар берди.
АҚШ Конгресси вакиллар палатасининг ташқи алоқалар қўмитаси аъзолари ўтказган йиғилишда тегишли масала юзасидан фикр билдирилган. Жумладан, ташқи алоқалар қўмитасининг республикачи аъзоси “Толибон” ядро қуролини Покистон ва Шимолий Кореядан олишга ҳаракат қилаётганини айтган.
Унинг таъкидлашича, “Толибон” ҳукумати ядровий қурол технологиясини муҳокама қилиш ва КХДР билан қурол алоқасини ўрнатиш учун Шимолий Кореяга делегация юборган. Бу баёнотларга жавобан “Толибон” ҳукумати матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид Кобул ҳеч бир давлат билан қурол-яроғ олиш масаласини муҳокама қилмагани ва “Толибон” кучларида етарлича техника борлигини айтди.
Изоҳ (0)