“Ўзгидромет” мамлакатнинг етти шаҳри ҳавоси ифлосланиш ҳолати тўғрисида маълумот берди.
7 та шаҳарга ўрнатилган автомат стационар пост маълумотларига асосланиб, 15 январь ҳолатига республиканинг 7 та шаҳар атмосфера ҳавоси сифати тўғрисидаги бюллетен тақдим этилган. Унга кўра, пойтахт, Жиззах, Урганч ва Нукусда ҳаво таркибида майда дисперс заррачалар миқдори анча камайган. Ҳатто Урганч, Нукус ва Жиззахда РМ-2.5 заррачасининг жаҳон стандарти бўйича ҳам суткалик меъёрдан паст ҳисобланади. Пойтахт ҳавоси углерод оксиди ва олтингугурт диоксиди бўйича бошқа олтита шаҳарникидан кўра зарарлироқдир.
Термизда майда чанг заррачалар билан боғлиқ хавф ҳаддан ташқари юқори. Ҳатто РМ-10 майда заррачалари миқдори СанПиН бўйича хам суткалик рухсат этилган меъёрдан 2,5 баробар ортган.
Изоҳ (0)