Сирдарё вилояти Гулистон туманида ўқувчилар бўлган Gentra каналга тушиб кетди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан дастлабки маълумотларни очиқлади.
Маълум қилинишича, 14 январь куни ҳайдовчи автомашинани Гулистон тумани, “Иноқлик” маҳалласи ҳудудидан ўтган “Ўнг тармоқ” каналининг ўнг томонида жойлашган маҳаллий ички йўл бўйлаб бошқариб бораётиб, рул бошқарувини йўқотиб, каналга тушиб кетган.
Тармоқларда болаларнинг 3 нафари тирик қолгани, 2 нафари эса сувда оқиб кетгани айтилмоқда. Икки йигит эгизак бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)