• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    “Бахтни пулга сотиб олиб бўлмайди” — “Гарри Поттер”дан ўрганиш мумкин бўлган ҳаётий сабоқлар

    “Герри Поттер”даги омон қолган бола ҳикояси бизга оддий, аммо жуда муҳим ҳақиқатларни эслатади.

    Бахтни пулга сотиб олиб бўлмайди

    Жоан Роулинг бу ғояни икки оиланинг ҳикояси орқали очиб беради. Уизлилар жуда камтарона уйда яшайди, болалар бир-бирининг кийимларини кийишга мажбур, ота-оналар эса зўрға кун кечиради. Малфойлар, аксинча, ҳашаматли мулкка эга ва доимо ўз бойликларини кўз-кўз қилади.

    Шу билан бирга, Уизлилар оиласида ўйин-кулги муҳити ҳукм суради, аммо Малфойлар носоғлом муносабатларга эга. Улар танлаган йўл ҳақиқатан ҳам оилага ҳашамат олиб келган, лекин уларни илиқлик ва қувончдан маҳрум қилган, улар хатосини сага охирига яқин тушунади.

    Албатта, моддий фаровонлик жуда ёқимли нарса бўлиб, у ҳаётни кўп жиҳатдан яхшилайди. Лекин бахтни пулга сотиб олиб бўлмайди.

    Инсоннинг кимлиги бошқаларга қилган муносабати билан белгиланади

    Гарри бу ҳаётий сабоқни чўқинтирган отаси Сириус Блэкдан ўрганади: “Агар одамнинг ҳақиқатда қандай эканини билмоқчи бўлсанг, ўзи тенгиларга эмас, балки ўзидан қуйида турганларга қандай муносабатда бўлишига эътибор бер”.

    Тарих давомида ёвуз одамлар бу фикрнинг ҳақиқатини қайта-қайта исботлаб келган. Масалан, Долорес Амбриж кентаврлар ва бошқа ноинсоний мавжудотларни менсимайди. Ёки қони тоза бўлмаган сеҳргарларни таъқиб қилувчи ўлим шарпалари.

    Блэкнинг насиҳати оддий одамлар дунёсида ҳам амал қилади. Мақоми бўйича ўзига тенг ёки ундан юқори бўлганлар билан мулоқот қилишда одам жуда ахлоқли бўлиши мумкин. Лекин унинг асл қиёфаси қўли остидаги ходимларга бўлган муносабатида намоён бўлади.

    Ҳар қандай орзу амалга ошиши мумкин

    “Қақнус ордени” қисмида Жинни Уизли эгизак акалари Фред ва Жорж билан бир том остида яшаш унга битта муҳим нарсани ўргатганини тан олади: “Бу дунёда имконсиз нарса йўқ, энг муҳими сендаги жасорат”.

    Уизлилар истакларни кейинроққа қолдирмаслик учун ҳозир ҳаракат қилиш кераклигининг ёрқин намунасидир. Аввалига ҳеч ким уларнинг “Уизлиларнинг сеҳрли буюмлари” дўконини очиш ғоясини жиддий қабул қилмайди. Аммо Фред ва Жорж ўз позицияларида мустаҳкам туради. Улар мактабни ташлаб, бизнес қилади ва энг қийин пайтларда ҳам ўз бизнесларини ривожлантиришга муваффақ бўлади.

    Ҳар бир орзуга эришиш учун жасорат керак. Ака-ука Уизлилар сеҳр туфайли эмас, балки ўзларини бахтли қиладиган ва индивидуаллигини акс эттирадиган фаолиятга бағишлаганлари учун муваффақиятга эришади.

    Ташқи кўриниш алдамчи бўлади

    Том Реддл келишган, хушмуомала, намунали талаба бўлса-да, Базилискни махфий ҳужрадан қўйиб юборади ва магллардан туғилганларни ўлдиради. Сеҳрли мавжудотларга ғамхўрлик қилувчи проффесор Ҳагрид эса қўрқинчли кўринади, лекин аслида у улкан қалбга эга меҳрибон инсон. Ёки Северус Снейпни энг жасур ва фидойи қаҳрамонлардан бири эканлигини билгунга қадар ҳамма уни ёвуз афсунгар деб ўйлайди.

    Фильмлар ва китобларда қаҳрамонлар кўпинча драматик ўзгаришларга учрайди. Аммо ҳақиқий ҳаётда бошқаларни ташқи кўринишига қараб баҳоламаслик муҳим сабоқ. Унчалик танимайдиган одамларга ўзларини исботлаш имкониятини беринг — улар сизни ҳайрон қолдириши мумкин.​​

    Орзуларда эмас, ҳақиқий ҳаётда яшаш керак

    “Ҳикматлар тоши”да Гарри тасодифан Орзулар кўзгусига дуч келади. Унда ҳар бир киши ўзининг энг эзгу орзуси қандай амалга ошишини кўра олади. Гарри учун энг катта орзу — ота-онасининг ёнида бўлишдир. Бола дунёдан узилиб, вақтини сеҳрли кўзгу олдида соатлаб ўтказишни бошлаши ажабланарли эмас. Бир куни уни профессор Дамблдор кўриб қолади, у Гаррига жуда оддий сўзларни айтади: “Сен тушда яшамаслигинг, ҳақиқий ҳаётни унутмаслигинг керак”.

    Ҳамма орзу қилишни яхши кўради. Хаёлий ҳаёт ҳақиқий ҳаётнинг ўрнини эгаллаб олмаса, бунинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ.

    Барча буюк инсонлар ишни кичик нарсадан бошлаган

    “Қақнус ордени”да Гарри, Рон ва Гермиона Сеҳргарлик вазирлиги уларга машқ қилишга рухсат бермайдиган мудофаа афсунларини ўрганиш учун Дамблдор армиясини тузади. Гарри бошқа ўсмирлар учун ўқитувчи бўлади ва ҳатто илҳомлантирувчи нутқ сўзлайди: “Тарихдаги барча буюк сеҳргарлар худди биз каби мактаб ўқувчилари бўлганини унутманг. Улар буни уддалаган бўлса, биз ҳам қила оламиз”.

    Агар ҳаракат қилсангиз, сизда ҳам худди шундай юксак даражага кўтарилиш имконияти бўлади. Ва ҳеч ким сиз қилмоқчи бўлган ишни қилмаган бўлса ҳам, бу амалга ошмайди дегани эмас. Бу сиз биринчи бўлишингиз мумкинлигини англатади.

    Энг қийин пайтларда ҳам бахтли бўлиш мумкин

    “Бахтни ҳатто зулматда ҳам топиш мумкин, агар ёруғликни унутмаган бўлсангиз”, — дейди профессор Дамблдор “Азкабан маҳбуси”да.

    Бутун сага давомида қаҳрамонлар келажакка бўлган яхши ният ва умидни сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Улар “Поттер гуруҳи” номли кўнгилочар радио-шоу ўйлаб топади, унинг бошловчилари нафақат янгиликлар ҳақида хабар беради, балки Волдеморт ҳокимият тепасига келганида тингловчиларнинг кайфиятини кўтаради. Улар Дамблдор армиясини Ҳогварц тарихидаги энг қийин даврлардан бирида бир-бирларини қўллаб-қувватлаш учун тузадилар.

    Ҳатто энг қоронғи пайтларда ҳам ёруғликни қидиришни тўхтатманг. Агар уни топа олмасангиз, “Поттер” сагаси қаҳрамонлари сингари ўзингиз унинг манбасига айланинг.

    15.01.2024, 12:20   Изоҳ (0)   7341
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Гарри Поттер#фильм#актёр#сеҳргарлик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кинотавсия: Қиш кунларида қалбингизга илиқлик бағишлайдиган Янги йил ҳақидаги янги фильмлар

    12.01.2024, 09:45

    Машҳур актёр Леонид Куравлёв қандай яшаган, нимага умид қилган ва кимга ишонган?

    12.01.2024, 15:35

    Ёқимтой Кейт Миддлтон энди йўқ: шаҳзода Уильямнинг рафиқаси ўзини Британиянинг бўлажак қироличаси сифатида кўрмоқда

    12.01.2024, 10:36

    Ўша Арнав Сингҳ Райзада: актёр бўлишни хаёлига ҳам келтирмаган Барун Собтининг ижод йўли

    12.01.2024, 11:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. Қолдирилган баҳсда “Хоразм” “Қизилқум”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 6 июн, 21:10

    Россияда IELTS топширганлар қамалиши мумкин

    Дунё | 6 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46

    Япониядаги “EXPO-2025” кўргазмасидаги сувда бактериялар аниқланди

    Дунё | 6 июн, 16:58

    Исроил узоқ танаффусдан сўнг Байрут ҳудудига зарба берди

    Дунё | 6 июн, 16:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.