• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Ўша Арнав Сингҳ Райзада: актёр бўлишни хаёлига ҳам келтирмаган Барун Собтининг ижод йўли

    Бой тадбиркор Арнав Сингҳ Райзада роли Барун Собтини ҳинд сериалларининг юлдузига айлантирди. Унинг қаҳрамони ва актриса Саная Эрони ижросидаги Куши Кумари Гуптанинг севги ҳикояси бутун дунё бўйлаб томошабинлар меҳрини қозонди. Аммо Собтининг айтишича, у ҳеч қачон актёрлик карьерасини орзу қилмаган.

    Бўлажак актёрнинг ота-онаси санъатдан узоқ одамлар эди. Отаси Раж Собти кичик бизнес билан шуғулланган, онаси Вину уй ишлари ва болалар тарбияси билан банд бўлган. Барундан ташқари оилада Рича исмли синглиси ҳам бор. Баруннинг ўзи ҳеч қачон актёрлик ҳақида ўйламаган. У 1984 йил 21 августда Деҳлида туғилган ва мактабда ўқиб юрган чоғларидаёқ футболга қизиқиб, профессионал футболчи бўлишни орзу қилган. Бироқ вақт ўтиши билан у Ҳиндистонда футболчиларнинг келажаги йўқлигини тушунади, шунинг учун у спортни тарк этади.

    Коллеждан сўнг Собти 7 йил давомида фуқароларга мобил алоқа хизматларини кўрсатувчи Jindal Telecom компаниясида менежер бўлиб ишлайди. Агар кутилмаган воқеа рўй бермаганида, шу ерда ишлашни давом эттириши мумкин эди. Унинг энг яқин дўсти Каран Ваҳи актёр бўлиб, телевидениеда суратга тушиб юрарди. У Барунни ҳеч бўлмаганда бир марта кастингга келишини сўрайди, лекин Собти боришга уялади.

    Шундан сўнг Каран ташаббусни ўз қўлига олади. Экта Капурнинг “Шраддҳа” фильми учун кастингга борган Ваҳи ўзи билан Баруннинг фотосуратларини ҳам олиб боради. Режиссёрга суратлар ёқади ва бош ролга Собтини тасдиқлайди. Каран эса унинг укаси ролини ўйнайди. Афсуски, бу лойиҳа муваффақиятли бўлмайди.

    Кейинчалик Барун “Қалблар учрашуви” телесериалида эпизодик роль ўйнайди. Айтиш мумкинки, айнан шу роль унга томошабинлар эътирофини олиб келади.

    Аммо Барун Собти “Муҳаббат тафти” телесериали чиққандан кейин чинакам машҳур бўлиб уйғонади. Бу бутун дунёда жаранглаган ҳақиқий ғалаба эди. Мазкур фильм Туркияда намойиш этилган биринчи ҳинд сериали бўлиб, у ерда машҳурликка эришади. Ўзбекистонда ҳам бир неча бор эфирга узатилади. Шунингдек, у АҚШ, Буюк Британия, Грузия, Болгария, Руминия, Миср, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда намойиш этилади.

    Бундай шиддатли ютуқдан сўнг Барун ижодий таржимаи ҳолининг кейинги босқичи кино бўлиши керак, деб қарор қилади. У ҳеч иккиланмасдан сериални тарк этади ва Болливуднинг учта фильмида роль ўйнайди: “Мен ва жаноб Ҳақиқат”, “Сен менинг якшанбамсан” ва “22 ярд”.

    ​Афсуски, бу лойиҳалар муваффақият қозона олмайди. Бир мунча вақт Барун оммавий ахборот воситаларининг эътиборидан четда қолади. Унинг экранга қайтишга уринишлари кутилган муваффақият келтирмайди. Айтишларича, у шу туфайли депрессияга тушиб, спиртли ичимликларга муккасидан кетади. Мухлислар севимли актёрининг кўринишидан даҳшатга тушади.

    Бир вақтлар келишган ва ниҳоятда фотогеник йигит бўлган, кўп марта Осиёнинг энг келишган эркакларидан бири сифатида тан олинган Барун пиёнистага ўхшаб қолганди.

    Бу ҳолат бир неча йил давом этади, у ниҳоят ўзини қўлга олади. 2020 йилда мухлисларини хурсанд қилиш учун Барун “Асур: қоронғи томонингни англа” номли криминал триллерда ўйнайди. Веб-сериал Ҳиндистонда муваффақият қозонади ва актёр бир нечта мукофотга сазовор бўлади. Кейинги детектив мини-сериал Собти муваффақиятини янада мустаҳкамлайди.

    У ўз ўрнини жиноят жанридаги веб-сериалларда топади, ҳозир ҳам бу йўналишда фаол ривожланишда давом этмоқда. Бу йил Барун биринчи марта панжоб тилидаги “Зулматда” деб номланган веб-сериалда роль ўйнади ва бунинг учун у “Энг яхши иккинчи пландаги актёр” номинациясида Filmfare мукофотига сазовор бўлди. Айтганча, панжоби Баруннинг она тили, шунинг учун у ўз ролида ҳеч қандай қийинчиликларга дуч келмади.

    Ҳозирда Ҳиндистонда ўз хизматини жадал ривожлантираётган Американинг Netflix кўнгилочар компанияси Собтини ўз қаноти остига олди ва тез орада у яна иккита янги веб-сериалда иштирок этади.

    Актёрнинг шахсий ҳаётига келсак, у рафиқаси Пашмин Манчанда билан 9-синфда ўқиб юрганида танишган. 2010 йил 12 декабрда улар тор доирада камтарона тўй ўтказади. Рафиқасининг кинога ҳеч қандай алоқаси йўқ ва у халқаро компанияда ишлайди.

    2019 йил июнь ойида эр-хотиннинг қизи — Сифат дунёга келди. 2023 йил апрель ойида эса узоқ кутилган ўғил фарзанд туғилди, унга Мир деб исм қўйишди. Бугун Барун Собти ҳар қачонгидан ҳам бахтли ва 39 ёшида шон-шуҳрат сари янги йўл бошлаганини ҳис қилмоқда.

    12.01.2024, 11:50   Изоҳ (0)   21837
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Болливуд#актёр#кино

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Бу ҳақиқатан ҳам битта одамми?” — таниб бўлмайдиган даражадаги образларни ҳам маҳорат билан ижро этган актёрлар (фото)

    09.01.2024, 10:15

    Муваффақиятга эришишдан олдин дуч келган ишни қилишга мажбур бўлган юлдузлар (фото)

    10.01.2024, 10:54

    Амир Хоннинг ўзидан 27 ёш кичик севгилиси — “Дангал” фильми юлдузи Фотима Сана Шайх ҳақида нималар маълум?

    11.01.2024, 09:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик



    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ярим йилда ёқилғи-энергетика соҳасига етказилган 758 млрд сўм зарар ундирилди — Бош прокуратура

    Ўзбекистон | 23 июл, 00:00

    “Обама, Клинтон ва Байденни жиноий жавобгарлик кутмоқда” — Трамп 

    Дунё | 22 июл, 23:50

    “Сўнгги кунлардаги иссиқ об-ҳаво 70 фоизга яқин аҳоли уйқусига салбий таъсир қилмоқда” — иқлимшунос

    Ўзбекистон | 22 июл, 23:35

    Ўзбекистон ДХХ раиси Кобулда “Толибон” мудофаа вазири билан учрашди 

    Ўзбекистон | 22 июл, 23:19

    Афғонистон жанубида болалар ўйинчоқларини сотиш тақиқланди 

    Дунё | 22 июл, 22:50

    Наманганда 82 марта қоида бузган ҳайдовчининг машинаси жарима майдонига жойлаштирилди

    Ўзбекистон | 22 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.