Наманганда қарийб 80 миллион Россия рублини Қирғизистонга ўтказмоқчи бўлган шахс ушланди.
ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда жуда кўп миқдордаги хорижий валюталарни ноқонуний равишда Қирғизистонга ўтказмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.
Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Олабуқа тумани билан чегарадош бўлган Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи ўзбек-қирғиз давлат чегараси томон ҳаракатланаётган, Наманган шаҳрида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Lacetti тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унинг салонида уч дона полиэтилен қопларга жойлаштирилган жами 79 миллион 994 минг 900 рубль борлиги аниқланган.
Маълум бўлишича, ушбу шахс пулларни чегарадан ўтказиб бериши эвазига 300 доллар олиши керак бўлган.
Ҳолат юзасидан мазкур фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Изоҳ (0)