Халқаро бокс федерацияси (IBF) январь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.
Ушбу рейтингдан 4 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган:
Биринчи ярим енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) Муроджон Аҳмадалиев ўтган ойдаги каби 3-ўринда қайд этилди;
Ярим ўрта вазн тоифасида (-66,6 кг) Шаҳрам Ғиёсов 15-ўринда қолди;
Супер ярим ўрта вазн тоифасида (-69,8 кг) Исроил Мадримов ўтган ойдагидан бир поғона пастлаб, 12-ўринни банд этди;
Супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) Шоҳжаҳон Эргашев 6 поғона пастлаб, 14-ўриндан жой олди.
Изоҳ (0)