Фарғона вилояти бозорларида истеъмолга яроқсиз бўлган 2388 килограмм маҳсулотлар савдосига чек қўйилди. Бу ҳақда Санэпидқўмита ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Фарғона вилоят бошқармаси мутахассислари томонидан 2023 йил давомида вилоятдаги деҳқон бозорларида сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, хавфсизлиги, ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддатлари, сақланиш ҳолати юзасидан мунтазам равишда рейд тадбирлари амалга оширилди.
Ушбу давр мобайнида аҳоли ўртасида ботулизм ва бошқа овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида истеъмолга яроқсиз
- 278 кг гўшт ва гўшт маҳсулотлари;
- 56 кг спиртли ва салқин ичимликлар;
- 508 кг консерва маҳсулотлари;
- 467 кг ош тузи;
- 1079 кг бошқа турдаги маҳсулотлар савдосига чек қўйилди.
Изоҳ (0)