Ўзбекистон терма жамаоси ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижоновнинг жароҳат олганлиги борасида хабарлар тарқалганди.
Терма жамоа тиббий штаби бу маълумотни рад этган. Бу ҳақида ЎФА медиа бўлими раҳбари Даврон Файзиев хабар бермоқда.
“Алижонов жамоа билан бирга режадагидек турнирга тайёргарлик кўришда давом этмоқда. Машғулотларда тўлиқ иштирок этяпти”, — деб ёзди Файзиев ўз телеграм каналида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги гуруҳ босқичи 1-турида Сурияга қарши майдонга тушади. Учрашув 13 январь куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)