• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    “Муҳими, ҳақиқий жангчилардек охиригача курашиб, сифатли футбол намойиш қилиш лозим”. Футбол мутахассислари Ўзбекистоннинг Осиё Кубогидаги иштироки ҳақида

    Футбол бўйича Осиё Кубоги мусобақаси 12 январь куни старт олади.

    “Дарё” ушбу мусобақа олдидан футбол оламига алоқадор мутахассислардан Ўзбекистон терма жамоасининг турнирдаги иштирокидан нима кутаётгани ҳақидаги фикрларини сўради.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ҳозирда Ўзбекистон футбол ассоциациясида фаолияти юритаман, шунинг учун миллий терма жамоасидан умидим катта. Шу жамоани қайсидир маънода аъзосиман десам ҳам бўлади. Лекин бу умид билан параллел равишда ишонч ҳам бор. Сабаби, терма жамоани тайёргарлик жараёнини кузатяпман, бош мураббий Сречко Катанеснинг ёндашувини кузатяпман, футболчиларнинг ўзини ҳам бу турнирдан кўп нарса кутаётганини биламан. “Боримизни берамиз, албатта, ижобий натижа қайд этамиз” деган ижобий ёндашув бор бутун жамоада. Шунингдек, ҳамжиҳатлик, иноқлик ҳам бор. Бу, айниқса, терма жамоада катта рол ўйнайди. Клубда-ку, аҳиллик бўлмаган тақдирда ҳам улар бутун мавсум бирга ўйнайверганидан кейин кўникмалар ҳосил бўлиб, жамоа сифатида шаклланиб бораверади. Терма жамоада эса айнан кайфият кўп нарсани ҳал қилади. Ҳар хил клублардан келадиган футболчилар йиғилиб, қисқа муддатда аҳил жамоа ҳосил қилиши натижаларда катта рол ўйнайди.

    Ҳозирги кунда Осиё терма жамоаларининг савияси бир-бирига яқин бўлиб кетган. Шунинг учун тахмин қилиш қийинроқ. Ўйлашимча, камида ярим финалгача боришга кучимиз етади. Тўғри, жамоа сардори ва терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар Элдор Шомуродовнинг йўқлиги катта йўқотиш бўлади. Бошқа ҳужумчилар энди юзага келган вазиятдан фойдаланиши зарур. Энди улар Шомуродовнинг йўқлигини билдирмасдан, бор кучини сарфлашига умид қиламан. Балки, тарихимизда биринчи бор чемпионликни қўлга киритармиз!

    Даврон Файзиев, ЎФА матбуот ва медиа раҳбари

    Фото: “Дарё”

    Элдор Шомуродов жуда катта йўқотиш бўлди Ўзбекистон терма жамоаси учун. Лекин бошқа томондан олиб қарасак, гуруҳ босқичида унинг ўрнини билдирмайдиган футболчилар бўлиши мумкин. Ярим ҳимояда ҳам голлар урадиган кўплаб футболчилар бор. Агар гуруҳда 2-ўринни оладиган бўлсак, нимчорак финалда Таиланд, Уммон ёки Қирғизистон билан эҳтимолий ўйинлар бўлиши мумкин. Албатта, Саудия Арабистони у гуруҳда биринчи ўринни олса. Уларга қарши ҳам Элдорсиз ўйнаса бўлади, менимча.

    Чорак финалга етиб бориш имкониятимиз жуда катта. Битта ўйинда кўп нарса бўлиши мумкин. Балки, ярим финалга ҳам қийинчиликсиз чиқишимиз мумкин. Албатта, турнирда сюрпризлар бўлиши, табиий. Масалан, биз кутаётган терма жамоалар плей-оффга чиқмаслиги мумкин. Балки, чорак финалда фаворитлар эмас, умуман кутмаган терма жамоаларга қарши ўйнармиз. Шахсий фикрим, камида чорак финалга қадар етиб борамиз.

    Алишер Никимбаев, футбол мутахассиси, Қатар футбол ассоциацияси мутасаддиси

    Фото: Ёқубжон Бобожонов шахсий архивидан

    Миллий терма жамоамиздан бўлажак Осиё Кубогида катта натижа кутмаяпман. Агар чорак финалгача етиб борсак, биз учун максимум натижа бўлади, деб ҳисоблайман. Тўғри, сўнгги ўйинларда терма жамоада характер пайдо бўлгани, жисмоний жиҳат анча яхшиланганини кўриш мумкин.

    Футболчиларимиз кетма-кет аввал деярли кузатилмаган натижа — камбекларни амалга оширишди. Лекин бир қатор чизиқлардаги муаммолар ҳалигача бартараф этилмагани учун терма жамоадан катта натижа кутиш қийин деб ҳисоблайман. Масалан, дарвоза чизиғимиз энг катта муаммоимиз. Бунинг устига, ҳимоя ҳам даражаси бир-биридан катта фарқ қиладиган футболчилардан ташкил топган. Шомуродовни жароҳат олганини инобатга оладиган бўлсак, энг ишонганимиз — ярим ҳимоя. Ўзи умуман олганда, Ўзбекистонда ярим ҳимояда ҳеч қачон муаммо бўлмаган.  Лекин биргина ярим ҳимоя билан натижага эришиш қийинлигини тарих кўп бор исботлаган.

    Пессимист бўлмоқчи эмасман. Лекин шахсан мен учун терма жамоа Эрон билан иккинчи бўлимдагидек ўйнаб, катта натижага эришолмаса ҳам майли. Муҳими, ҳақиқий жангчилардек охиригача курашиб, сифатли футбол намойиш қилиш лозим.

    Ёқубжон Бобожонов, собиқ футбол шарҳловчиси

    Фото: Ориф Толипов шахсий архивидан

    Ҳозир Осиё футболида рақобат анча ўсган. Сўнгги Осиё Кубогидан кейинги вақт ичида бир неча терма жамоаларда кескин ўсиш кузатилди деб ўйлайман. Масалан, Япония терма жамоаси. Японлар доим қитъада етакчилар қаторида бўлиб келгани рост, аммо ҳозирги таркиб билан улар, менимча, Жаҳон Чемпионатларида ҳам юқори натижа учун даъвогар бўла олишади. Яна Саудия Арабистони футболида бўлаётган инқилобий ўзгаришлар нафақат минтақа ёки қитъа, балки дунё даражасида ҳам спорт тури сифатида футболга таъсир ўтказмоқда. Билмадим, бўлажак Осиё Кубогида бу қанчалик сезилади, аммо саудияликларда ҳам иштиёқ баланд экани аниқ.

    Ўз севимли жамоамизга келсак, 2019 йил БААда ўтган турнирдан сўнг биз ўсишга эришдикми ёки йўқ, буни дарҳол айтиш жуда қийин. Орада пасайиш бўлгани эса аниқ, чунки тарихда илк бор мундиал саралашининг сўнгги 3-босқичига чиқа олмадик. Кейинроқ жамоани ҳозирги мураббий Сречко Катанес қабул қилиб олди. Словениялик мутахассисда 2,5 йил жиддий расмий ўйинлар саноқли бўлди. Ўртоқлик ўйинлари билан эса муаммо кузатилмади. Унга барча шароитлар яратилди, назаримда. Бу турнир Катанес учун ростмана биринчи синов бўлади. Албатта, Элдор Шомуродовнинг кутилмаганда сафдан чиқиши катта йўқотиш ҳисобланади. Бироқ мураббийнинг бор даражаси баъзан мана шундай вазиятларда кўриш мумкин бўлади. Очиғи, мутахассис Элдорсиз қандай кўринишда ўйнаши менга жуда қизиқ.

    Натижа бўйича тахмин қилишга жуда қийналаман, аммо кутилмаларимнинг юқори чегараси 1/2 финал бўлиб, ярим финалга чиқиш биз учун имконли ва яхши натижа бўларди, деб ўйлайман. Айни вақтда гуруҳдаги ўйинларга, ҳар бир учрашувга диққат ва бор энергия билан ёндашишимиз зарур, бошқачасига, дейлик ярим куч билан ўйнаб ютадиган терма жамоа бу турнирда йўқ, менимча.

    Аббос Файзуллаев турнирни қандай ўтказишига кўпчилик қатори мен ҳам қизиқяпман. Ундан тўғри фойдаланган тақдирда Катанес мавжуд муаммоларни бемалол ечиши мумкин. Яна Жалолиддин Машариповдан ҳам кутилмаларим юқори. Унинг харизмаси борлигини, машғулотлар ва ўйинларни етакчи руҳида ўтказиши биламиз. Машариповнинг ҳам исботлаши керак бўлган нарсалар кўп деб ўйлайман.

    Барча ватандошлар қатори миллий жамоамизга омад тилайман. Муваффақиятни ҳаммадан кўп футболчиларимизнинг ўзлари исташини жуда яхши биламан. Шу истакларига эришиб Ватанга қайтишсин!

    Ориф Толипов, футбол шарҳловчиси

    09.01.2024, 22:09   Изоҳ (0)   12238
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Назорат ўйини. Ўзбекистон терма жамоаси Фаластинни кичик ҳисобда мағлуб этди 

    07.01.2024, 23:09

    Осиё Кубоги олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир футболчиси сафдан чиқди

    07.01.2024, 23:39

    Аббосбек Файзуллаев, Такефусо Кубо ва Али Жасим. Осиё Кубогида иштирок этувчи ёш юлдузлар

    08.01.2024, 13:43

    Александр Гейнрих тўпурар, Одил Аҳмедов учта мусобақада гол урган ягона футболчи. Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Кубоклардаги статистикалари 

    09.01.2024, 13:09

    Шаҳрам Ғиёсов, Муроджон Аҳмадалиев ва Бектемир Мелиқўзиев. 2024 йилнинг дастлабки 3 ойида ўз жангларини ўтказадиган профессионал боксчилар 

    09.01.2024, 12:21

    Расман: Икром Алибоев — “Соннам” футболчиси 

    09.01.2024, 10:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.