UFC собиқ жангчиси Чейл Соннен Жастин Гетжи ва Макс Ҳоллоуэй UFC 300 да октагонга кўтарилишини айтиб ўтди.
“Келинг, UFC 300 га қараймиз. Ҳар доим турнир давомида BMF титули ҳимояси бўлиши кераклигини айтардим, энди эса камар учун жанг бўлишини тасдиқлашим мумкин.
Жастин Гетжи Макс Ҳоллоуэйга қарши. Тез орада расмий анонс эълон қилинади”, — дейди Соннен.
Эслатиб ўтамиз, UFC 300 мусобақаси 14 апрель куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.
Гетжи сўнгги бор 29 июль куни Дастин Порьега қарши жанг қилганди ва иккинчи раундда нокаутга учратганди.
Макс эса августда UFC Fight Night 225 турнири доирасида кореялик Зомбига қарши жанг қилиб, учинчи раундда нокаут эвазига ғалаба қозонган эди.
Изоҳ (0)