Ижтимоий тармоқда бир эркак автомобиль йўлининг ўртасига стол қўйиб, егулик еб ўтиргани видеоси тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.
Маълум қилинишича, ҳолат Фарғона вилоятида содир бўлган. Вилоят ИИБ мазкур шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ва 138-моддалари билан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилганини таъкидлади.
“2 январь куни чорраҳага чиқиб, видеоролик ишладим ва Instagram саҳифамга қўйдим. Видеоролик турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Минг афсусдаман. Бу иш бошқа қайтарилмайди”, — дейди ҳуқуқбузар йигит.
Изоҳ (0)