Бухоро вилоятида икки қушни овлаганлар БҲМнинг 10 баробари миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, вилоят Экология бошқармаси Пешкў тумани бўлими давлат инспекторлари томонидан навбатдаги рейд тадбири ўтказилди. Қорақир табиий сув ҳавзаси ҳудудида ўтказилган рейд тадбири давомида 2 нафар фуқаро махсус рухсатномага кўрсатилганидан 2 дона ортиқча қашқалдоқ овлагани аниқланди.
Ҳолат юзасидан 2 фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, уларнинг ҳар бирига БҲМнинг 10 баробари — 3 миллион 400 минг сўмдан жарима ҳамда табиатга етказилган зарар 340 000 сўмдан ҳисобланди.
Изоҳ (0)