• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Баданида қонталашлар бор, “дом”дан ташлаб юбориш билан қўрқитилган: Қаршида олти ёшга ҳам тўлмаган бола қийноққа солинаётгани айтилмоқда

    “Дарё”га келиб тушган навбатдаги мурожаатда Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида яшовчи, ҳали олти ёшга ҳам етмаган Акбаршоҳ исмли бола қийноқлар ва руҳий босим остида яшаётгани, “дом”дан пастга ташлаб юбориш билан қўрқитилгани хабар берилди. Бу ҳақда журналистга гапириб берган бола ва унинг отаси Улуғбек Азизовга кўра, болани қийноққа солаётган, унга руҳий босим ўтказаётган ўзининг онаси ва ўгай отаси экан. 

    Фарзандим Акбаршоҳнинг айни кундаги аҳволи мени ташвишлантирмоқда. Сабаби болам собиқ аёлим ва унинг айни кундаги турмуш ўртоғи Жасур томонидан доимий равишда калтакланаётганлиги, руҳий ва жисмоний босимлар олаётгани ота сифатида мени ташвишлантирмоқда. Шу сабаб “Дарё” нашрига мурожаат қилишга мажбур бўлдим, — дейди мурожаатчи ота Улуғбек Азизов. 
    Улуғбек Азизов. 
    Фото: “Дарё”

    Фарзанди тақдиридан ташвишланаётганини айтган отанинг билдиришича, у бу муаммо юзасидан кўплаб ташкилотларга мурожаат қилган, ўнлаб раҳбарлар эшигини қоққан. Бироқ, ҳеч қандай натижага эришмаган. 

    Боланинг оёғидаги кўкаришлар.
    Фото: Улуғбек Азизов
    Мен фарзандим соғ-саломат улғайишини, адолат таъминланишини хоҳлайман, холос. Мен раҳбарлардан дунё сўрамаяпман. Ёки бирор бир жиноят содир этиб, уни ёпишларини илтимос қилмаяпман. Фарзандим руҳий азоб чекиб, қийналаётгани сабаб уни ҳимоя қилишга ҳаракат қилаётган отаман, — дейди у. 
    Бола танасидаги излар.
    Фото: Улуғбек Азизов

    “Дарё”га тақдим қилинган видеоматериалларда боланинг танасида қонталашлар борлигини, кўкаришлар юзага келганини кўриш мумкин. Шунингдек, болага Ички ишлар ходимлари экани айтилган суҳбатдошларнинг савол бергани, Лайло исмли аёлга бориши кераклигини айтгани эшитилган. Бунга жавоб берган бола эса Лайло ва Жасур исмли фуқаролар уни урганини айтиб, онасига бормаслигини гапиргани эшитилган. 

    Боланинг хароб аҳволи.
    Фото: Улуғбек Азизов

    Акбаршоҳ ўғлим, собиқ аёлим ва унинг ҳозирги ундаги турмуш ўртоғи томонидан доимий калтакланади. Қийноққа солинади. Ҳар шанба ва якшанба кунлари ўғлимни олишга бораман ва доим аҳволи хароб эканини кўраман. Бу ҳолатни кўриш, ўғлимнинг қалбини ҳис қилиш жудаям азобли. Лекин қўлимдан ҳеч нарса келмайди. Қонун устуворлигини кўрмаяпман. Мурожаатларим асоссиз бўлиб қолаётгандек, — дейди боланинг отаси. 

    Фото: Улуғбек Азизов

    Суҳбатдошга кўра, собиқ аёли боласига овқат бермай, қоронғи хонага қамаб қийнайди, хўрлайди. 

    Акбаршоҳ Қаноатов.
    Фото: Улуғбек Азизов
    Собиқ оилам кўп босим ўтказмоқда. Қаерга борсанг бор, орқамда мана бу, мана бу инсонлар туради деганининг исботини кўряпман. 102 га мурожаат қилганимда кўп нарса собиқ аёлим айтганидек бўлганини кўрдим. Кўп ташкилотларга босим бўлаётганини кўряпман. Мен адолат тантана қилишини сўрайман. Нима учун фарзандим қийноқлар билан яшаши керак? Онасига боришни хоҳламаяпти. Муттасил қийналяпти. Ҳатто овқат бермай, қоронғи хоналарга қамаб қийнар, хўрлар экан. Оч ҳолатда қийнашар экан. Жасур урганини онасига айтса, яна онаси томонидан калтакланар экан. Болам шунчалар руҳий изтиробда қолганки, кечалари ухлолмай чиқади. Қийналади. “Дада Лайло келяпти, дада Жасур келяпти, уради мени”, деб, чўчиб уйғонади. Уйга қўйилган камераларимни келишмаяптими деб, монитордан кузатиб туради. Ҳадики бор. Ҳатто кўчага чиқишга қийналади. Хавотири бор. Қўлимдан ушлаб олади. “Дада қўйиб юборманг, мени ўғирлаб кетади”, дейди. Бир бола шунчалик қийналиб яшаши мумкинми?, — дейди Улуғбек Азизов. 
    Лайло Жовлиева.
    Фото: “Дарё”

    “Дарё” журналистининг бу ҳақидаги саволларига жавоб берган боланинг онаси — Лайло Жовлиева фарзандига бу гаплар ўргатилганини, она сифатида боласига нисбатан бундайин жирканч ишлар қилолмаслигини айтмоқда. 

    Акбаршоҳ Қаноатов.
    Фото: Улуғбек Азизов
    Экспертиза хулосаларига эътибор қаратадиган бўлсак, тўғри, боламнинг танасида қонталашлар аниқланган. Аммо бу қонталаш деярли кўзга ташланмайди. Кўрик пайтида боламнинг аҳволи яхши эканини суратларидан кўриш мумкин. Экспертиза боламнинг танасидаги қонталашлар ким томонидан орттирилганига аниқлик киритмаган. Онаси, отаси ёки бошқа бир шахс томонидан зарар етказилди, деган асос йўқ. Улар томонидан тақдим қилинаётган фикрларга кўра, боламга доимий равишда босим ўтказилган. Қийноққа солинган. Руҳий босим бўлган. Аммо боламнинг ҳолати экспертиза қилинган ҳужжатда бунинг акси кўрсатилган, — дейди боласини калтаклаб, доимий хўрлаб келгани айтилган она.
    Фото: Лайло Жовлиева

    Лайло Жовлиеванинг айтишича, у фарзандининг отаси, собиқ турмуш ўртоғи унга қўяётган айбловларини асослаш учун ҳужжатлар ҳам тайёрлаган. 

    Фото: Лайло Жовлиева
    Боламнинг оёқларини кир қилиб, тирноқларини ўстириб, расмга олишган. Ҳолбуки, мен фарзандимни икки ойдан бери кўрмадим. Болам уларнинг хонадонида юрибди. Улар болани онадан айириб, Маъмурий кодекс талабларини ҳам бузмоқда. Ўзларининг фикрларига реал тус бериш учун боламни кир аҳволда расмга ҳам олишган. Беш ёшдан ошган боламга қизил сўрғич бериб, қўлига қизил бўёқ суртиб, сохта расмлар қилиб, буни онаси қиляпти деган важларни айтиб келишмоқда, — дейди боласини доимий урушини рад этган она. 

    Боласи тақдиридан хавотирга тушаётганини айтган Улуғбек Азизовга кўра, ҳолатга Болалар омбудсмани ҳам эътиборсиз бўлмоқда.

    Фото: Улуғбек Азизов
    Болалар омбудсманига адвокатим билан бирга ҳужжатларни тайёрлаб, юборганмиз. Лекин анча вақтгача ўрганилмади. Кейинчалик телефон қилиб, воқеа тафсилотларини сўрашди. Ва бу ҳолатни Ички ишларга юборишларини айтишди. Нега омбудсманнинг ўзи ўрганмайди, — деди Улуғбек Азизов. 

    Улуғбек Азизовнинг адвокати Ўткир Сафаровнинг маълумот беришича, Қарши шаҳар Ички ишлар бошқармаси психологи Достон Амирқулов бола онаси билан яшай олмайди, деган хулоса берган. 

    Ўткир Сафаров.
    Фото: “Дарё”
    Ички ишлар психологи бола онаси билан яшамаслиги керак деган якдил хулоса берган. Аммо бола ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи шўба бу ҳолатга жим қараб турибди, — дейди адвокат. 

    Қарши шаҳар ИИБ инспектор психологи, лейтенант Достон Амирқулов вояга етмаган Акбаршоҳ Қаноатов билан олиб борилган суҳбат давомида боланинг онаси Лайло Жовлиева фарзандига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ўтказиб, шафқатсизларча муносабатда бўлиб келганини аниқлаган. 

    Қарши шаҳар ИИБ инспектор психологи хулосаси
    Фото: “Дарё”
    Акбаршоҳ Қаноатовга нисбатан келгусида нохуш ҳолатларнинг олдини олиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишидан сақлаш, унинг тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида фуқаро Жовлиева Лайло билан бирга яшашлиги бола психологиясига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу сабаб ҳолат юзасидан қонуний тўхтамга келиш керак, — дейилади лейтенант Амирқуловнинг Қарши шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари Фаррух Ибрагимовга ёзган маълумотномасида. 

    Лейтенант Достон Амирқулов “Дарё” журналисти билан телефон орқали суҳбати давомида унинг бу хулосаси масъулларга тақдим этилганини, аммо хулосанинг кейинги тақдиридан хабардор эмаслигини маълум қилди. Журналистнинг бу хусусида интервью бериш таклифига жавобан эса, раҳбариятидан рухсат олиши кераклигини, сўнг бирор хулосага келишини айтди. Бироқ, ваъда қилинган пайтда унинг телефони ўчирилган эди. Инспектор психологнинг мазкур хулосасини тан олмаслигини айтган она — Лайло Жовлиева бу ерда манфаатлар тўқнашуви бўлганини билдирди.

    Фото: Лайло Жовлиева
    Инспектор психолог Амирқулов Достон собиқ қайнакам Азизов Ойбек билан 2019—2021 йиллар мобайнида Қарши давлат университети қошидаги академик лицейда бирга ишлаб келгани тўғрисидаги маълумотнома мавжуд. Шу сабаб бу ерда манфаатлар тўқнашуви бор. Ходим бу ҳақида ўз вақтида раҳбариятига маълумот бериши керак эди, — дейди она. 

    Мурожаатчи отанинг тушунтиришича, калтакланган фарзанди бу ҳақда отасига айтса, ўлдириш билан қўрқитилган. 

    Боламни 2023 йилнинг 25 октябрь куни олганимда унинг аҳволи жуда ёмон эди. Йўлда қайт қиламан деб тўхтатди. Нима бўлди деб сўраганимда, “айтиб берсам мени ўлдиришади”, деди. Қайта-қайта сўраганимдан кейин “дада ўлдираман деб айтганди, гапиролмайман, мени қийнади”, дея йиғлади. Ўғлим мендан қўрқма, ҳаммасини айт дедим. Шунда ўғлим “дада мени қутқаринг, булар мени қийнаяпти, овқат бермай қийнаяпти”, деб йиғлай бошлади. Собиқ аёлимга SMS ёзиб, “Жасур (собиқ аёлининг турмуш ўртоғи) нега боламни уради? Нима ҳаққи бор”, деб сўрадим. “Туҳмат қилма”, деди. Шу куни 102 га қўнғироқ қилиб, хабар бердим. Ўша куни соат 23:00 атрофида уйимиз дарвозаси тақиллаб, собиқ аёлим ва унинг турмуш ўртоғи уйимга бостириб кирди. Жасур ўша куни калит биланми биқинимга урди. Ички ишлар ходимлари кейин бизни олиб кетишди, — дейди мурожаатчи. 

    Таҳририятга тақдим қилинган видеолардан англашилишича, Ички ишлар ходимлари ўша куни бола билан суҳбат қурган. Ва ундан ким билан кетишини сўраган. Бола суҳбат давомида онаси Лайло ва Жасур исмли фуқаролар урганини, шу сабаб уларга бормай, дадаси Улуғбек Азизов билан кетмоқчилигини айтади. Акбаршоҳ дадаси билан кетишини айтгач, Ички ишлар ходимлари болани Улуғбек Азизовга бериб юборган. Боланинг онаси Лайло Жовлиева эса бундан норози бўлган.

    Фото: Видеодан кадр
    Ўша куни Ички ишлар ходимлари ўз ваколатига кирмайдиган ишни қилиб, болани отасига бериб юборди. Шу сабаб бу ҳолат юзасидан бир неча бор вилоят прокуратурасига, шаҳар прокуратураси ва вилоят Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилганман. Аризаларимиз ўрганиш жараёнида, — дейди Лайло Жовлиева. 

    Камера қаршисида ота-онаси ҳақида гапирган Акбаршоҳ онаси Лайло Жовлиева ҳамда Жасур исмли шахслар томонидан калтакланганини айтди. 

    Акбаршоҳ Қаноатов.
    Фото: “Дарё”
    Буёғимга, буёғимга, бошимга Лайло урган. Аҳмоқлиги учун. Лайло аҳмоқ ва ёмон. Мен ёмон иш қилмадим. Мени қамоқхонага қўйиб қўяди. Қўрқаман. Аям ёмон, ая демайман ҳеч қачон, — дейди доимий равишда калтакланиб келгани айтилган Акбаршоҳ. 

    Лайло Жовлиева бунга жавобан фарзанди у билан яшаётган пайтда хурсанд бўлганини, буни суратларга муҳрлаганини айтиб, фотосуратлар тақдим қилди. Онанинг айтишича, у фарзандини яхши боғчада тарбиялайди. 

    Фото: Лайло Жовлиеванинг шахсий архивидан
    Болам болалигини яшаяпти. Лекин айни кунда фарзандим уларнинг таъсирида. Икки ой уч кундан бери боламни кўрганим йўқ. Болам менга шунчалик меҳрибон эдики, менинг алламсиз ухламасди. Боламга шунақа ўргатишмоқда, айтмаса қўйишмайди. Боламга психологик таъсир ўтказилмоқда. Болам билан мени ярим соат кўриштиришса, ундаги меҳр кўринади. Қолаверса, одатда 10 ёшдан бошлаб боланинг фикри инобатга олиниши керак. Болам мен билан суҳбатлашганда ҳам “ая мени бобом ўлдираман деди, дадам урди”, дейди. Бу беш яшар боланинг гапи, мен буни яхши биламан. Менинг тарбиямдаги бола фақат севги билан катта бўлади. Уларнинг қўлидаги бола эса нафрат билан катта бўляпти, — дейди фарзандининг расмлари ва видеоларини кўрсатган она. 

    Мунтазам калтакланганини айтаётган Акбаршоҳ Жасур исмли шахс ҳам уни урганини, ундан қўрқишини айтади. 

    Акбаршоҳ Қаноатов.
    Фото: “Дарё”
    Жасур пастга ташлаб юбораман, томдан ташлаб юбораман деди. Жасур “ужас” кино кўради. Менга овқат бермайди. Лайлога овқат беради. У бегона одам, у ахмоқ. Кўпроқ дадам ва момом яхши. Дадам билан яшашни хоҳлайман, — дейди бола. 

    Улуғбек Азизов боласининг калтакланиш ҳолатини ўрганган Қарши шаҳридаги “Қарлиқхона” МФЙ профилактика инспектори фаолиятидан норози бўлганини, унга босим ўтказилганини ҳам айтмоқда. Мурожаатчининг айтишича, профилактика инспектори боланинг калтакланиши ва собиқ аёли билан бўлган ҳолат ҳақида ҳеч қаерга мурожаат қилмаслиги кераклигини билдирган. Ҳар қандай мурожаат айланиб, айланиб унга келишини, уни ёпиб юборишини айтган. 

    Мурожаатчи отанинг қўшимча қилишича, у вилоят ИИБ бошлиғи қабулига киришга уринган. Аммо бунга кўп тўсқинликлар бўлгач, унга бошқарма ахборот хизмати раҳбари Ирода Расулова ёрдам берган. 

    Бошқарма бошлиғи қабулига кирдим. Бошлиқнинг ўзи мени кутиб олди. Бор гапни айтиб бердим. Хизмат текшируви тайинланишини сўрадим. Қайта тергов бўлиши айтилди. Қўлимдаги расмлар ва видеолар ҳақиқатдан ҳам фотошоп эмаслигини исботлаш учун суд экспертизаси тайинланиши айтилди. Бироқ, амалда бу ишлар ҳалигача қилинмаяпти, — дейди мурожаатчи. 

    Болалар омбудсмани ахборот хизмати масъули Рушана Алиакбарованинг воқеа базасидан “Дарё”га билдиришича, масъуллар ҳолатдан хабардор. Уларда бу ҳақда маълумотлар бор. Вазият ўрганилгач, тез орада таҳририятга бу ҳақда қўшимча маълумот берилади. 

    “Дарё” воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    03.01.2024, 19:27   Изоҳ (0)   20467
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода яхшилик қилиб ота-бола жанжалини тинчитмоқчи бўлган йигит калтакланди

    28.11.2019, 11:39

    Навоийдаги оилавий нодавлат боғчада бола калтакланди

    07.05.2023, 10:50

    Фарғонада қўшнисининг машинаси шиналарига зиён етказган 13 ёшли бола калтакланди

    07.09.2023, 10:59

    Ўзбекистонда солиқ солинмайдиган даромадларнинг турлари янгиланди 

    03.01.2024, 18:54

    Қашқадарёда 225 кг истеъмолга яроқсиз гўшт олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди 

    03.01.2024, 18:15

    Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонасига янги раҳбар тайинланди

    03.01.2024, 17:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.