Ўзбекистон билан Италия ўртасида шартномалар ратификация қилинди, деб хабар бермоқда “Ҳуқуқий ахборот” Telegram канали.
![](/static/2024/01/04/imzo-shNcmjnj.jpg)
Маълум қилинишича, президент томонидан имзоланган қонунлар билан шартномалар ратификация қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон билан Италия Республикаси ўртасида қуйидаги шартномалар ратификация қилинди:
- Ушлаб бериш тўғрисидаги Шартнома (Рим, 2023 йил 8 июнь);
- Жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Шартнома (Рим, 2023 йил 8 июнь);
- Маҳкумларни топшириш тўғрисидаги Шартнома (Рим, 2023 йил 8 июнь).
Изоҳ (0)