Тошкент вилоятида гўштлар ичига хуфиёна яширилган 350 дона гилза аниқланди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, “Яллама-терминал” божхона пунктига кириб келган фуқаро бошқарувидаги “Газел” русумли автотранспорт воситасидаги курерлик жўнатмалар божхона назоратидан ўтказилди.
Божхона кўриги натижасида автотранспорт воситасига юкланган товарлар орасида гўшт маҳсулотлар ичига хуфиёна яширилган жами 14 қутида 350 дона ов қуроли учун гилзалар борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)